Иордания Подшоҳи Ўзбекистон Президентини олий нишон – "Ан-Наҳда" ордени билан мукофотлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Иордания Подшоҳининг давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Иорданиянинг "Ан-Наҳда" ("Ренессанс") ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу мамлакатнинг олий мукофотини давлатимиз раҳбарига Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн шахсан топширди.
Ушбу мукофотни кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларимизнинг муносиб эътирофи, шунингдек, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратаётган Ўзбекистон халқига дўстона муносабат ва ҳурмат ифодаси сифатида катта мамнуният билан қабул қиламан, - деди Президентимиз.
Иордания Подшоҳининг Ўзбекистонга тарихий ташрифи ва самарали музокаралар натижасида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги шериклик даражасига кўтарилди.
Етакчилар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга келишиб олдилар.
Давлатимиз раҳбари Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Иорданиянинг жадал ривожланишига, мамлакатнинг тинчликсевар ташқи сиёсатини амалга оширишга, халқаро ҳамжамиятдаги нуфузи ва таъсири юксалишига қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этди.
Президентимиз ушбу юксак мукофот Ўзбекистон ва Иордания халқлари ўртасидаги мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида муносиб ўрин эгаллашини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайнга мукофот учун яна бир бор миннатдорлик билдириб, Иордания халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.