Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш вазифалари тасдиқланди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш вазифалари тасдиқланди

Ўзбекистон Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжат билан ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш вазифалари тасдиқланди.

Ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Ёшлар ишлари агентлигига давлат бюджетидан қўшимча равишда 100 миллиард сўм ажратилмоқда.

Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича 1 май санасидан бошлаб қуйидаги тартиблар жорий қилинмоқда:

2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади;

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараварида «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади;

«Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар тақдим этилади.

Шунингдек, ҳужжатда 2021 йил 1 июндан бошлаб «Ёшлар дафтари»га киритилган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизини компенсация қилиш назарда тутилмоқда.

Фармонга кўра, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида 1 июндан бошлаб «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида истеъмол кредитлари ажратилади. Бундан ташқари «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи тўлаб берилиши қайд этилган.

Давлатимиз раҳбари фармонидан «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор вазифалар ўрин олди. Яъни ушбу даргоҳлар тарбияланувчилари ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатларининг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини қоплаб бериш йўлга қўйилмоқда.

Олий таълим муасасаларида таълим олаётган ёшларни яшаш-шароитларини яхшилаш мақсадида эса 2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши фармон билан тасдиқланди. Бу, ўз навбатида, талабаларнинг асосий вақтини бошқа масалаларга сарфламай фақат мукаммал билим олишга қаратишга ундайди.

Ҳужжат билан «Юз минг тадбиркор хотин-қизлар» ва «Ўзбекистон учун 100 та ғоя» лойиҳаларини амалга ошириш вазифалари ҳам белгиланди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, фармондан ўрин олган вазифалар ёшларнинг меҳнат қилиш қобилиятини оширади, қўшимча даромад олишга имкон яратади, энг муҳими, уларнинг кундалик ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишга хизмат қилади.

«Дунё» АА .