Ипакчилик соҳасидаги ютуқлар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистонда ипак толасини қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йил сайин ўсиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Соҳани жадал ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этилиб, 15 дан ортиқ лойиҳалар бажарилмоқда.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимида ҳам ибратли ишларни олиб бориб, олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Айни вақтда соҳа учун мутахассислар тайёрловчи олий ўқув юртлари - Тошкент давлат аграр университети, унинг Нукус ва Термиз шаҳарларидаги филиаллари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва унинг Термиз филиали, Фарғона политехника институти, Наманган муҳандислик-технология институтлари билан ўзаро алоқалар мустаҳкамланмоқда.
Хусусан, чуқур малакали мутахассислар сонини кўпайтириш ва уларнинг билимларини янада ошириш мақсадида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ипакчилик кафедраси ташкил этилди.
Президентимизнинг 2017 йил 29 мартда қабул қилинган ““Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида соҳани ривожлантиришда сифат менежментининг замонавий усулларини қўллаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, олий таълим муассасаларида пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш ҳамда янгилаш вазифалари белгиланган.
Президентимизнинг 2018 йил 12 январдаги “Республикада пиллачилик тармоғини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Тошкент давлат аграр университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида уюшма ва тизим ташкилотлари билан олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш вазифаси белгиланган.
Уюшмада ушбу вазифалар ижросини таъминлаш, ипакчилик соҳасида ташкил этиладиган янги корхоналар учун талаб этиладиган олий малакали муҳандис ва техник мутахассислар тайёрлаш мақсадида дастур ишлаб чиқилди. Бакалавр ҳамда магистрлар тайёрлашнинг ўқув ва фан дастурлари таҳлил этилиб, янгиланмоқда. Ўтилаётган фанлар замонавий технологиялар асосида олимлар ва мутахассислар тавсияси асосида янги инновацион материаллар билан тўлдирилмоқда.
Таълим олаётган талабаларнинг ўқув, битирув, дипломолди амалиётларининг уюшма корхоналарида ўтказилиши таъминланмоқда. Шунингдек, бошқа вилоятлардан борган талабалар учун ётоқхоналар ташкил этилиб, “Устоз-шогирд” анъаналари йўлга қўйилди.
Таъкидлаш жоизки, 2017 йил июль ойида уюшма тизимида фаолият юритаётган 5 нафар мутахассис Ҳиндистонда, август-сентябрь ойларида яна 29 нафар мутахассис Хитойнинг Цзянсу ва Шандон провинцияларида зотли ипак қурти уруғи етиштириш, ипак қуртини парваришлаш технологияси, сифатли пилла ишлаб чиқариш йўналишларида малака оширди. Ҳозирда улар жойларда илғор хорижий агротехнологиялар бўйича ипак қурти боқиш юзасидан семинарлар ўтказмоқда. Жорий йилда яна 55 та мутахассис хорижга юборилади. Тизим корхоналарида 10 дан ортиқ Хитой ва Ҳиндистондан таклиф этилган мутахассислар илғор усулларда ипак қурти боқиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича ўқитиш ишларини олиб бормоқда.
Юртимиздаги қатор ипакчилик илмий-тадқиқот институти олимлари ҳамда Хитой фанлар академияси профессорлари ипак қуртининг Фибрина, тут дарахтлари зараркунандалари бўлган тут парвонаси ҳашаротига қарши курашишнинг самарали воситаларини ишлаб чиқиш борасида ҳамкорлик қилмоқда.
Ана шу ҳамкорлик доирасида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таклифи билан юртимизга келган Хитой фанлар академиясининг ипакчилик соҳасида етакчи бўлган уч нафар профессор ўқитувчиси Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида учрашув ўтказади. Унда соҳадаги инновацион масалалар, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, ипакчиликда илғор технологияларни қўллаш мавзуларида суҳбатлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги қарорига асосан Ипакчилик илмий-тадқиқот институти уюшма тасарруфига ўтказилди. Соҳани инновацион ривожлантириш борасидаги илмий-тадқиқотлар ҳисобига уюшма таркибидаги корхоналарда ипак қурти ғумбагидан ёғ, қимматбаҳо доривор ва фармакологик воситалар, косметолгия йўналишидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бунда эса етук кадрларнинг ўрни беқиёсдир.
“Жаҳон” АА