Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ислоҳот: одил судлов – инсон манфаатлари ҳимояси

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ислоҳот: одил судлов – инсон манфаатлари ҳимояси

Барча ривожланган давлатларда маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган самарали механизмни жорий қилиш долзарб вазифа сифатида белгиланган.

Мамлакатимизда ҳам мана шундай механизмлардан бири ўлароқ янги ташкил топган маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришга оид кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилиб, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилди.

Янги ташкил этилган туманлараро маъмурий судлар маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади. Янгидан шакллантирилган маъмурий судларга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 26-моддаси талабига асосан, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий - ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқли.

Ҳозирга келиб маъмурий судлар маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаларини бажариб, ўз навбатида суднинг маъмурий идоралар устидан назарати институтини таъминламоқда.

Фуқаролик кодексининг 15-моддаси талабига биноан, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ёки фуқарони ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши лозим. Шунингдек, зарар қайси давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган бўлса, суднинг қарори билан зарарнинг ўрнини қоплаш ушбу органлар мансабдор шахсларининг зиммасига юклатилиши мумкинлиги белгиланган.

Маъмурий суднинг судловига давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг оммавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқувчи қарорлари шунингдек, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашишга оид ишлар тааллуқли бўлса-да, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши, фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарни ундириш фуқаролик ёки иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилиши қонунда белгиланган эди. Мазкур низоларнинг судловга тааллуқлилигига оид мазкур қонун талаби фуқаро ва юридик шахсларни сарсон бўлиши ва бир суддан бошқа судга мурожаат этишига мажбур қилар эди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 29 январ куни “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субьектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилиш ҳисобланиши таъкидланган ҳолда, маъмурий судларнинг ролини кучайтиришга қаратилган бир қатор тартибларни процессуал қонун ҳужжатларида белгилаш назарда тутилди.

Қарор билан маъмурий суднинг судловига тааллуқли ишлар доирасини кенгайтириб, фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам билдириш ҳуқуқини бериш, бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Бунда маъмурий суднинг судловига тааллуқли эканлиги белгиланаётган зарар ундиришга оид талаб бевосида оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан унга сабабий боғланишда бўлиши назарда тутилмоқда.

Шу ўринда зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши, (ҳақиқий зарар), шунингдек, бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берган фойда) тушунилади.

Шу билан бирга, мазкур қарор билан шундай тартиб белгиланмоқдаки, энг аввало фуқароларни ва тадбиркорларни судда ортиқча сарсон бўлишининг олдини олиш мақсадида судлар томонидан даъво ариза, ариза ва шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш, мазкур ҳолатда даъво ариза, ариза, шикоят ёки ишларни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш йўли орқали ягона дарча тамойилини судларга жорий этиш белгиланмоқда.

Ислоҳотлардан кўзланган мақсад, адолат ва қонун устуворлиги таъминлаш, “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга қаратилган.

.
ЎзА