Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ислоҳот ва инновациялар Янги Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ислоҳот ва инновациялар Янги Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратмоқда

Аграр соҳага алоҳида эътибор қаратилмаган дунёнинг ҳар қандай давлатида иқтисодий ривожланишни тасаввур этиш жуда қийин. Чунки ҳар бир давлатда фуқароларнинг фаровонлик даражаси қишлоқ хўжалигининг қандай ривожланганлигига боғлиқ. Зеро, аграр соҳани ривожлантириш орқалигина, мамлакат аҳолисининг ҳаёт кечириш учун зарур ва соғлиғи учун фойдали бўлган маҳсулотлар етиштирилади ва уларни қайта ишлаш тизими тараққий этади. Бундан ташқари чекка ҳудудлардаги қишлоқ аҳолиси учун иш ўринлари сонининг кўпайишига хизмат қилади.
Шу боис, мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан аграр соҳани ривожлантириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибаси, илм-фан ва инновацияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 – 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 23 октябрдаги
фармони қабул қилинди ва ушбу Фармон билан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 9 та устувор йўналишлари белгиланди.
Мамлакатимиз аграр тармоғида амалга оширилган изчил ислоҳотлар туфайли, ғалла экиладиган очиқ майдонларнинг 200-250 минг гектарига замонавий ресурс тежамкор сеялкаларда уруғ экиш ва шундан 50-60 минг гектарида лазерли усулда текислаш ишлари амалга оширилди.
Олдинги йилларга нисбатан 2023 йил ҳосили учун ғалла экиш 10-12 кун эрта якунланиб, кўчат сони гектарига 4,8-5,5 млн донани ташкил этди. Бу ўтган йилларга қараганда 500-600 минг тупга кўп.
Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йилда 6 млн 656 минг тонна ялпи ҳосил етиштирилган бўлса, 2023 йилда соҳада қўлланилган инновацион ишланмалар ва илм-фан ютуқлари ҳисобига 7 млн 123 минг тонна дон етиштирилди.
Бундан ташқари 2023 йила ички имкониятларни тўлиқ ишга солган ҳолда, аҳолининг гуруч маҳсулотига бўлган талабини тўлиқ қоплаш мақсадида республикамизда жами 141 минг гектарга (ўтган йилга нисб. 35 минг га кўп) шоли экилди, шундан асосий майдонларга 31 минг гектар (22%) ва такрорий майдонларга 110 минг гектар (78%) ташкил этади.
Шунингдек сув танқислиги муаммоларидан келиб чиқиб, 2023 йилда шоли экилган майдонларда ресурс ва сув тежовчи технологияларни жорий этишга катта эътибор қаратилди. Асосий майдонларнинг 16 минг гектари лазерли текисланди,
15,6 минг гектарга замонавий сеялкаларда ва 29,5 минг гектар такрорий майдонларга шоли кўчат усулида экилди, яъни, лазерли текисланган майдонлардан 20 фоизгача, дон экиш сеялкалар ёрдамида қуруққа экилган майдонлардан 35 фоизгача, кўчат усулида экилган майдонлардан 30 фоизгача сув ва 50 фоизгача уруғлик шоли тежалди.
2024 йил ҳосили учун 139,3 минг гектар , шундан асосий майдонларда 39,6 минг гектар (28%) ва такрорий майдонларга 99,8 минг гектар шоли экилиб, ўртача гектаридан 49,2 центнердан, жами 685 минг тонна шоли етиштириш режалаштирилган.
Мамлакатимиз иқлим шароитига мос табиий ҳолатда ўсадиган ва деҳқон, фермер хўжаликлари томонидан етиштириб келинаётган маҳаллий флорага мансуб
4,3 мингдан ортиқ ўсимликларнинг 750 та тури доривор ҳисобланиб, улардан 112 та тури илмий тиббиётда фойдаланиш учун рўйхатга олинган, шундан 70 та тури фармацевтика саноатида фаол қўлланиб келинмоқда.
Шу боис, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигидаги мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда доривор ўсимликларни ҳам етиштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, маданий плантациялар ташкил қилиш ва хомашёни қайта ишлаш йўналишида ҳам сезиларли ютуқларга эришилаётгани бор гап.
Бунда эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майдаги “Доривор ўсимликлар хомашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари муҳим дастуриламал бўлиб келмоқда.
Кези келганда айтиб ўтиш керак, бугун биотехнология - фаннинг жадал ривожланаётган соҳаларидан бири. Мамлакатимизда бу соҳға ривожини Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги Геномика ва биоинформатика марказисиз тасаввур этиб бўлмайди. Президентимизнинг 2020-йил 25-ноябрдаги "Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори соҳа ривожланишида янги даврни бошлаб бериб, ўсимликлар геномини аниқ таҳрирлаш ва яхшиланган хусусиятларга эга бўлган биотехнологик ўсимликларни олиш учун «CRISPR» технологияси жорий қилинган. Ушбу технология инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфсиз бўлган янги экин навларини яратиш имконини беради.
Шунингдек, жорий йилда пахтачилик соҳасида хориждан келтирилган ғўза навлари Ҳиндистоннинг кўсак қуртига чидамли бўлган Nech-6 ва Nech-51 ғўза навлари ҳамда Хитойнинг кўсак қурти ва гербицидга чидамли XinLuZao-52 ва XinLuZao-78 навларининг генлари маҳаллий 13 та навга ўтказилмоқда ва 2025 йилдан кенг майдонларда синаб кўрилади.
Хорижий навлар бўйича ўтказилган молекуляр-генетик таҳлил натижаларига кўра, Хитойдан келтирилган XinLuZao-52 навининг генетик тозалиги - 82 фоизни, XinLuZao-78 навининг генетик тозалиги – 88 фоизни ва Chjuntay-2 навининг генетик тозалиги – 89 фоизни ташкил этиб, ушбу навлардан уруғлик жамғарилиши белгиланди. Кўрсаткичлар 80 фоиз бўлса навдорлик юқори ҳисобланади.
2025 йилда ген-нокаут ва маркерларга асосланган селекция технологиясини қўллаб, қурғоқчиликка, шўрга ва вилтга чидамли маҳаллий биотехнологик навларнинг майдонлари кенгайтирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ-иқлим шароити учун эскимо гени асосида қурғоқчиликка, шўрга ва совуққа чидамли Матонат-1, Матонат-2 ҳамда Бухоро вилояти учун фостуа гени асосида вилтга чидамли Бардош навлари яратилди.
Ушбу навлардан 2025 йилда 4,5 тоннадан уруғлик тайёрланиб,
200 гектарга ҳамда 2026 йилда 90 тоннадан уруғлик тайёрланиб,
4 минг гектарга экилади.
Фитохром А1 гени асосида Порлоқ-4 ва Порлоқ-7 шўрга чидамли, толаси узун ва серҳосил навлар экилмоқда. 2025 йилда
4,2 минг тонна уруғлик тайёрланади ва 100 минг гектарга экилади.
Шунингдек, HY5 ва PhyB генлари асосида эртапишар, толаси узун ва серҳосил Genbio-7 ва Genbio-8 ғўза навлари яратилди. 2025 йилда Давлат нав синовига топширилади ва республиканинг шимолий зоналарида 10 гектар майдонда бирламчи уруғчилиги йўлга қўйилади.
Ҳозирги кунда қурғоқчиликка ва шўрга чидамли маҳаллий Triticum aestivum L юмшоқ буғдой навидан биотехнологик BARKAMOL нави яратилди. Келгуси йилда 4 тонна уруғ тайёрланиб, 20 гектар майдонга экилади.
Маҳаллий Solanum tuberosum L картошканинг навидан BISYOR нави яратилди. Келгуси йилда 10 тонна уруғ тайёрланиб, 10 гектар майдонда етиштирилади. Шу билан бирга, глобал иқлим ўзгаришларига қарши курашиш ва ҳавога қишлоқ хўжалиги экинлари, хусусан ғўза қолдиқлари(поя ва илдиз) парчаланишидан чиқаётган корбонат ангидрид (СО2) газини чиқмаслигини таъминлаш учун илдиз ва пояларда жуду секин парчаланадиган суберин полимери тўплайдиган янги авлод ген-нокаут линиялари олинди ва синовдан ўтказилмоқда. Бу Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинларини янада “яшиллиги”ни таъминлашга хизмат қилади.
2021-2024 йилларда фермер ва кластерларга маҳсулот етиштиришда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, жумладан имтиёзли кредит маблағларини ажратиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини синовдан ўтказиш, ходимлар билим ва малакаларини ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, техника ва технологияларни жорий қилишга субсидиялар ажратиш, ерларни ижарага бериш каби қатор муҳим йўналишларда амалдаги мавжуд ахборот тизимларига қўшимча тарзда янги 16 та ахборот ва геохборот тизимлари фойдаланишга туширилди.
Охирги йилларда соҳада агросаноат кластерларини ташкил этиш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янада такомиллаштириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди.
Ушбу ислоҳотлар натижасида бугунги кунда соҳада 671 та агросаноат кластерлари фаолияти ташкил этилиб, улар томонидан етиштирилган маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш бўйича бир қатор имкониятлар яратилган.
Сўнгги 3 йил ичида соҳани реформа қилиш ва бозор муносабатларини жорий қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 та Фармони ҳамда 9 та Қарори қабул қилинди.
Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан пахтачилик, ғаллачилик, мева-сабзавотчилик, чоравачилик, пиллачилик ва ипакчиликда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, соҳада қўшилган қиймат яратиш ва уни рағбатлантириш, маҳсулотларни эркин бозорда сотиш бўйича янги механизмлар жорий қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш бўйича бир қатор бозор ислоҳотлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, биринчи бор пахта хомашёси биржа савдоларига чиқарилди ҳамда кластерлар томонидан жорий йилда биржа орқали 1,7 млн тонна пахта хомашёси харид қилиниб, фермерлар билан фъючерс шартномалари тузилди.
Бундан ташқари, ушбу фармонга асосан фермер хўжаликлари томонидан ихтиёрий бирикишлари ҳисобига кооперация муносабатлари жорий қилинмоқда.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, кооперация муносабатларини тартибга солиш, уларнинг ҳуқуқий мақомларини мустахкамлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси "Қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонунинг қабул қилиниши, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи субъектларнинг ўзарпо ҳамкорлигини таъминлаш билан бирга, уларнинг ўз ташаббуслари билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, уларни профессионал ва демократик йўл билан бошқариш ҳамда қишлоқ хўжалигида муваффақиятли фаолият юритиш имконини беради.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш, инвестициявий жозибадорликни ошириш, қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш устувор йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги, Осиё тараққиёт банки ва Қишлоқ хўжалиги ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, Халқаро молия институтлари иштирокида қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 2 млрд 62 минг долларлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Ўтган давр, 2016-2023 йиллар давомида ушбу лойиҳалар доирасида жами умумий қиймати 1 мрлд 45 минг долларлик 2 минг 671 та ташаббускорлар фаолияти молиялаштирилиб, натижада 50 минг 978 нафар янги иш ўринлари яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги
Фармони ҳамда қарорлари асосида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ҳамда 13 та ҳудудий Агрохизматлар марказлари ташкил этилган эди.
Бугунги кунда Агрохизматлар марказларида давлат корхоналари томонидан ягона дарча тамойили асосида 17 та йўналишда 100 дан ортиқ хизматлар шунингдек, хусусий сектор томонидан 18 та йўналишда янги, замонавий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
Агрохизматлар марказлари томонидан вазирлик тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари олимлари билан ҳамкорликда 2021-2023 йиллар давомида 3,4 мингдан ортиқ семинар-тренинглар ўтказилиб, мазкур семинар-тренингларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектларида фаолият юритувчи 74 минг нафардан ортиқ мутахассисларнинг малакаси оширилган.

Иброҳим Абдураҳмонов,
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири