ИСЛОМШУНОСЛИКДА ОКСФОРД БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жаҳоннинг нуфузли илмий-тадқиқот муассасаларидан ҳисобланмиш Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази (Oxford Centre for Islamic Studies – OCIS) Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантираётгани ҳақида ўзининг OCIS News порталида эълон қилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг декабрь ойида Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фарҳан Низомий Ўзбекистонда бўлган эди. Ташриф давомида олимни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов қабул қилган. Мутахассис, шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази ва Тошкент ислом университетининг Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази билан истиқболдаги илмий ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилган, томонлар ўртасида англашув меморандумлари имзоланган эди.
OCIS News мақоласида ёзилишича, Ўзбекистонга ташриф давомида эришилган келишувлар натижасида икки мамлакат олимлари томонидан долзарб мавзуларда илмий тадқиқотлар ўтказилади, мутахассислар алмашинуви йўлга қўйилади, халқаро семинар ва конференциялар ташкил этилади ҳамда илмий адабиётлар нашр этилади.
“Жаҳон” АА