Испаниянинг халқаро онлайн нашри Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари эркинлиги ҳақида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Испаниянинг «El Mundo Financiero» халқаро онлайн нашри саҳифасида Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
«Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Президентлик фаолиятининг илк кунларидан болабоқ принципиал жиҳатдан янги мамлакат барпо этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамиятини тушунишда стратегик нуқтаи назарни намоён этди, деб ёзади нашр. Унинг сиёсий иродаси бор-йўғи беш-олти йил ичида миллий оммавий ахборот воситаларини халқнинг чинакам минбарига айлантириш, уларга тўлиқ эркинлик бериш ва ислоҳотларни илгари суришда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имконини берди».
Мақолада бугунги кунда оммавий ахборот воситалари фаолияти босқичма-босқич янги мазмун билан бойиб бораётгани маълум қилинган. «Танқидий журналистика пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқлар фаоллашди. Журналист ва блоггерлар одамларнинг ҳаётдаги мавжуд муаммоларини очиқ ва холисона ёрита бошладилар. Шундай қилиб, ўзбек жамиятининг янги қиёфаси шакллана бошлади. Бу илғор ғояларни ярата оладиган эркин шахс феноменини намоён қилди» деб ёзади нашр.
«El Mundo Financiero», шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақидаги маълумотларни ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола қилган. Таъкидланганидек, муҳокама давомида фуқаролардан қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди.
«Мана шу кўрсаткичнинг ўзиёқ мамлакатда очиқ фуқаролик жамияти учун мустаҳкам пойдевор яратилгани, одамлар ва оммавий ахборот воситаларида эркин фикр билдириш имконияти пайдо бўлганидан далолат беради, деб ёзади нашр. Дарвоқе, амалдаги Конституциянинг 67-моддасида цензурага йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. Эндиликда мазкур моддани «Оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади», деган меъёр билан тўлдириш таклиф қилинмоқда».
«Дунё» АА