Италия ОАВ Ўзбекистонда ишга туширилган янги саноат мажмуаси ҳақида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Италиянинг «Askanews» онлайн-нашрида Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича гигант-завод очилгани ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда қайд этилишича, қарийб 3,5 миллиард долларга тенг ушбу йирик лойиҳа маҳаллий газни қайта ишлаш ва углеводород импортини камайтиришга қаратилган.
Материалда ушбу заводнинг ишга туширилиши Ўзбекистон саноатини модернизация қилишнинг янги босқичини белгилаб, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида нефть-кимё саноатининг энг йирик корхонасига айлангани алоҳида қайд этилган.
«Заводга оид рақамлар эътиборга молик, - деб ёзади Италия нашри. - Лойиҳа қиймати 3 миллиард 420 миллион долларга тенг, завод 135 гектар майдонни эгаллаган, унинг қурилишида 13 мингдан ортиқ муҳандис ва ишчи иштирок этди, мажмуада Италия, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Россия ва Хитой каби 24 мамлакатнинг 130 дан ортиқ етакчи компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 10 мингдан ортиқ ускуна ўрнатилди».
Халқаро энергетика агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, дунёда GTL маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2030 йилга бориб икки баробарга ошади. Натижада юқори қўшимча қийматга эга бўлган бошқа янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига эришилади.
«Дунё» АА