ИТСВ: Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида нефть-кимё соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистонининг SABIC нефть-кимё корпорациясининг штаб-квартирасига ташриф буюриб, унинг бош ижрочи директори Юсеф Абдуллоҳ ал-Беньян билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг (ИТСВ) маълум қилишича, учрашув давомида корпорация раҳбарияти компаниянинг фаолияти, углеводород хом ашёсини қайта ишлаш, полимер маҳсулотлари, кимёвий моддалар, ўғитлар ва турли конструкцияларни барпо этиш учун материаллар ишлаб чиқариш соҳасида эришган ютуқлари, шунингдек, турли йўналишларда ўзининг инновацион ишланмаларини жорий қилиш ҳамда компанияни ўрта ва узоқ муддатли истиқболда янада ривожлантириш режалари тўғрисида тақдимот ўтказди.
Маълумот учун: SABIC Industrial Corporation (Saudi Arabia Basic Industries Corporation) 1976 йилда Саудия Арабистонида ташкил топган. SABIC бу оралиқ маҳсулотлар ва полимерлар, ўғитлар, фаол кимёвий моддалар ва металларни ишлаб чиқарадиган кўп тармоқли концерндир. SABIC гуруҳи полиэтилен ишлаб чиқаруви бўйича дунёда учинчи ўринда, полиолефинлар ишлаб чиқаруви бўйича тўртинчи ўринда ва полипропилен ишлаб чиқаруви бўйича тўртинчи ўринда. Корпорация, шунингдек, дунёдаги энг йирик метил-трет-бутил эфир, поликарбонат, полифенилен ва полиэфир имид ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
Мулоқот чоғида компания стратегияси юқори технологияли ва харидоргир маҳсулотлар яратиш мақсадида хом ашё ва табиий ресурсларни чуқур қайта ишлашга қаратилган Ўзбекистон давлат саноат сиёсатига мос келадиган юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга асослангани таъкидланди.
Томонлар Ўзбекистонда МТО (метанолдан олефинларга) ва МТР (метанолдан пропиленга) технологияларидан фойдаланган ҳолда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек кимёвий ўғитлар ишлаб чиқарувчи янги саноат қувватларини яратиш лойиҳаларини назарда тутган ҳолда амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилди.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш борасида навбатдаги тадбирлар белгиланди.
“Дунё” АА