Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИТСВ: Тошкент вилоятида «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери ташкил этиляпти

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИТСВ: Тошкент вилоятида «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери ташкил этиляпти

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигида ҳамда тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимият органларидан иборат ишчи гуруҳи Тошкент вилоятининг Зангиота туманида амалга оширилаётган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини яратиш бўйича лойиҳа ҳудудига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига кўра, лойиҳа республикада ишлаб чиқарилаётган дори-дармон воситалари турларини кенгайтириш, илмий тадқиқот ўтказиш ва ишланмаларни ташкил этиш, шунингдек, халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали фармацевтика кадрларини тайёрлаш орқали фармацевтика саноатини комплекс ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Лойиҳани молиялаштириш Жанубий Корея Эксимбанкининг EDCF жамғармаси, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, армацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси имтиёзли маблағлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига таъминланмоқда.

Умумий майдони 50 гектар бўлган кластернинг модулли тузилиши ҳудудида саноат, академик, тадқиқот, клиник ва клиниколди объектлар қурилмоқда.

Кластер ҳудудида инновацион дори воситалари, тиббий қурилмалар ва ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича етакчи фармацевтика компанияларининг ишлаб чиқариш майдонлари, кўптармоқли тадқиқот университети ва унинг таркибий объектлари, илмий-тадқиқот марказлари, фармацевтика маҳсулотлари экспертизани ўтказиш давлат маркази, дата-маркази ва бошқа зарур бўлган инфратузилма объектлари жойлашади.

Ташриф давомида ҳар бир объект қурилишининг бориши, уларнинг муҳандислик коммуникацияларига уланиши бўйича ишларнинг бугунги ҳолати ва лойиҳани амалга оширишнинг бошқа амалий жиҳатлари ўрганилди.

Шунингдек, кластер дирекцияси ва ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда мавжуд муаммолар кўриб чиқилди ва уларни ҳал этиш алгоритмлари муҳокама қилинди. Туркия, Ҳиндистон, Чехия ва бошқа мамлакатлар инвесторлари билан конструктив мулоқот ўтказилди. Унда кластер ҳудудида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар билан ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш ҳақида тўхталиб ўтилди ва ўзаро мақбул ечимларни ишлаб чиқиш имкони пайдо бўлди.

Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш ишлари ва муҳандислик коммуникация тармоқларига уланишни тезлаштириш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Лойиҳанинг барча йўналишлари бўйича ишларнинг қадам-бақадам жадвалини ишлаб чиқиш ва кластер яратишнинг ҳар бир босқичининг бажарилишини мониторинг қилиш, юзага келаётган масалаларни аниқлаш ва уларни яқин идоралараро ҳамкорлик қилиш орқали зудлик билан ҳал этиш механизмини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, кластернинг янги таркибий объектларини яратиш учун қўшимча инвестицияларни жалб қилиш мақсадида халқаро ва ҳукумат ташкилотлари ҳамда хорижий инвесторлар билан музокараларни фаоллаштиришга кўрсатмалар берилди.

«Дунё» АА