ИТСВ: Ўзбекистон БМТ ЕИКнинг савдо салоҳияти ва стандартлари бўйича Бошқарув қўмитаси 7-йиллик мажлисида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов бошчилигидаги делегация 27-28 июнь кунлари Женева шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг (БМТ ЕИК) Савдо салоҳияти ва стандартлари бўйича Бошқарув қўмитасининг (СССБҚ) йиллик йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, йиғилиш иштирокчиларининг БМТ ЕИК Ижрочи котибининг ўринбосари Дмитрий Марьясин, Жаҳон савдо ташкилоти Бош директорининг ўринбосари Сянчэнь Чжан, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ролм Астхана, БМТ ЕИКга аъзо мамлакатлар делегациялари, шунингдек, халқаро ташкилотлар (ЖСТ, UNCTAD, БМТ/ЖСТ халқаро савдо маркази) ва бир қатор ННТ вакилларидан иборат таркиби кун тартибининг муҳимлигидан далолат беради.
Бошқарув қўмитаси сессиясида БМТ ЕИК билан ҳамкорликда Ўзбекистонда савдо соҳасида жорий этилган тартибга солувчи ва процессуал тўсиқларни ўрганиш бўйича амалга оширилган лойиҳанинг натижалари ва тавсиялари тақдим этилди ва муҳокама қилинди.
Ушбу тадқиқот республика ташқи савдосининг янада барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилмоқда. Бу ўринда сўз БМТ ЕИК баҳолаш методологиясидан фойдаланган ҳолда савдо соҳасидаги тартиботларни енгиллаштириш, норматив актларни халқаро меъёрлар билан стандартлаштириш ва гармонизациялаш ҳақида бормоқда.
Тадбир иштирокчилари Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт Стратегияси доирасида давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган иқтисодиётни ва ташқи савдо режимини эркинлаштиришга юқори баҳо бердилар. Таъкидланишича, БМТ ЕИК тадқиқоти мамлакатда савдо соҳасини ва иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.
Иштирокчилар Ўзбекистоннинг интилишларини, жумладан, Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёни фаллашганлигининг долзарблигини таъкидладилар. Эслатиб ўтамиз, 21-22 июнь кунлари республиканинг Ташкилотга қўшилиши бўйича ЖСТ Ишчи гуруҳининг 5-йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.
Йиғилиш якунлари бўйича қабул қилинган БМТ ЕИК Бошқарув қўмитасининг қарорида Ташкилотга аъзо давлатларнинг глобал иқтисодиётга янада интеграциялашуви ва барқарор ривожланиш учун савдо имкониятларидан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳимлиги эътироф этилган.
БМТ қўмитаси бўлажак донорларни берилган тавсияларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга қўшимча маблағ ажратиш имкониятларини ўрганишга чақирди.
«Дунё» АА