Кобулда Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон Транс-Афғон темир йўлининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича уч томонлама ҳадли битим имзоланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Кобул шаҳрида Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан биргаликда биринчи уч томонлама учрашувда иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирларининг бугунги биринчи уч томонлама учрашуви ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлидаги тарихий қадам бўлди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бутун Евроосиё учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон Транс-Афғон темир йўлининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича уч томонлама ҳадли битимни имзоладик. Мазкур лойиҳа савдони кучайтиради, Афғонистоннинг иқтисодий тикланишини қўллаб-қувватлайди ва жанубий портлар орқали жаҳон бозорларига янги йўл очади.
Савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик ва қурилиш соҳаларида ҳамкорликни шуниндек, Термиз халқаро савдо марказидан фойдаланишни кенгайтириш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқладик".