Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Комиссия томонидан ҳар бир масала атрофлича ўрганилмоқда

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Комиссия томонидан ҳар бир масала атрофлича ўрганилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда ўрганишлар олиб бормоқда.

Хусусан, комиссия аъзолари бўлиб ўтган воқеалардан жабр кўрган фуқаролар — Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Умид Муҳамедов ва Искандар Икрамовлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишди. Маълум бўлишича, уларга тегишли бўлган автомашина бўлиб ўтган воқеалар оқибатида ёниб кетган. Автомашинанинг ҳолати воқеа содир бўлган жойга борган ҳолда ўрганилди.
Шунингдек, комиссия аъзолари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси маъмурий биносига ўтказиш пунктида хизмат олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан суҳбатлар ўтказилди. Ўрганишлар жараёнида хизмат олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Қорақалпоғистонда рўй берган воқеалар вақтида амалга оширилган ҳаракатлар, тартибсизликларни бартараф этиш бўйича қилинган чоралар ҳақида батафсил сўзлаб беришди.
Бундан ташқари, комиссия аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари билан мулоқотлар қилишди. Депутатлар билан мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар бўйича аҳолининг хабардорлиги, ушбу тартибсизликларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисидаги фикрлар алмашилди.
Комиссия аъзолари шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси маъмурий биноси ва ҳудуди хавфсизлигини таъминловчи ва ушбу воқеалар бўлган куни хизматда бўлган ходимлар билан учрашишди. Суҳбат давомида Қорақалпоғистонда рўй берган воқеалар вақтида ходимлар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар, кўрилган чоралар ҳақида маълумотлар олинди.
Комиссия аъзоларининг ўрганишлари давом этмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)
Ахборот хизмати