Коронавируснинг глобал иқтисодиётга таъсири бўйича сўровнома натижалари эълон қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 27 март. /«Дунё» АА/. Куни кеча дунёда етакчи таҳлил компанияларидан бири “Focus Economics” коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига таъсири ва молиявий оқибатлари бўйича экспертлар орасида ўтказилган навбатдаги сўровнома натижаларини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мазкур сўровномада дунёнинг 71 нафар етакчи иқтисодчи ва молиявий таҳлилчилари иштирок этди. Сўровнома жорий йилнинг 25 февралидан буён ўтказиб келинмоқда. 25 март куни эълон қилинган маълумотга кўра, иқтисодчилар глобал иқтисодий кўрсаткичларни олдинги фаразларга нисбатан пастроқ ва жаҳон иқтисодиётининг тикланишини секин суръатларда кечишини билдиришган. Хусусан, 71 нафар экспертнинг 58 фоизи 2020 йилда глобал ялпи ички маҳсулот ўсишини 2 фоизли пункт ва ундан кўпроқ миқдорда камайишини, мутахассисларнинг тўртдан бир қисми эса бу кўрсаткични 3 фоизли пунктдан кўпроқ миқдорда камайишини башорат қилган.
Респондентларнинг ярмидан кўпи (56 фоизи) коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига таъсири 2020 йилдан кейин ҳам давом этиши бўйича қарашларини билдирди. Иштирокчиларнинг барчаси эса жаҳон иқтисодиётидаги рецессияни келгуси 12 ойда муқаррар деб баҳолайди.
Шунингдек, иқтисодчилар коронавируснинг иқтисодиётга салбий оқибатларини бартараф этишдаги чора-тадбирларни етарли эмас, дея ҳисоблашди.
Жаҳон иқтисодиётида кутилаётган рецессия глобал иқтисодий инқирозга олиб келадими ёки йўқ, деган саволга жавоб беришда экспертлар икки хил фикрни илгари сурди: бир қисми дунё бўйлаб мисли кўрилмаган кўламда корхоналар фаолиятининг вақтинча тўхташи ва юқори даражадаги қарзлар миқдори молиявий инқирозга сезиларли туртки бўлишини тахмин қилишса, бошқалар жорий қилинаётган чора-тадбирлар ва молиявий кўмаклар бундай глобал инқирознинг олдини олишга ёрдам беради, деб ҳисоблашади.