Латвиянинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Латвиянинг янги тайинланган элчиси Яунземс Гиртсни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Латвиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Яунземс Гиртс жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп йиллик алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий миқёсда очишга тайёр эканлигимизни билдирдик.
Жаноб Элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаймиз ва мамлакатимиздаги дипломатик м
иссиясида муваффақиятлар тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 3 ноябрда ўрнатилган.
46 ёшли дипломат Яунземс Гиртс Латвиянинг 2021-2025 йилларда Ўзбекистондаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Рейнис Трокша ўрнига тайинланди.