Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЛОНДОН ИСЛОМ МАДАНИЯТИ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ: ИМОМ БУХОРИЙНИНГ КИТОБЛАРИ БЎЛМАГАНИДА, БУГУН БИЗНИНГ МАРКАЗЛАРИМИЗ ҲАМ БЎЛМАС ЭДИ

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
ЛОНДОН ИСЛОМ МАДАНИЯТИ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ: ИМОМ БУХОРИЙНИНГ КИТОБЛАРИ БЎЛМАГАНИДА, БУГУН БИЗНИНГ МАРКАЗЛАРИМИЗ ҲАМ БЎЛМАС ЭДИ

Буюк Британияга сафар қилган мамлакатимизнинг етакчи исломшунос ва шарқшунос олимларидан иборат делегация 4 март куни Лондон шаҳрида жойлашган Ислом маданияти марказида учрашув ўтказди.

Тадбирда Буюк Британия Лордлар палатаси аъзоси, лорд Муҳаммад Илтаф Шайх, Ислом маданияти маркази директори доктор Аҳмад Дубаян, Лондон жоме масжиди имом-хатиби Х.Иззат ва Ислом маданияти марказининг илмий ходимлари иштирок этди.

Лондондаги Ислом маданияти маркази нафақат Буюк Британия, балки бутун Европадаги энг йирик маданий-маърифий муассасалардан бири саналади. Марказда ислом динини илм-маърифат орқали тарғиб этиш, жаҳолатнинг муқаддас динимизга буткул ёт эканини илмий далиллар асосида тушунтиришга алоҳида эътибор берилади. Ушбу мажмуада мусулмонлар билан бир қаторда яҳудий, насроний ва бошқа дин вакиллари ҳам маъруза ва кўргазмалар билан қатнашиб, диний бағрикенглик ғояларини тарғиб этадилар.

Учрашув қатнашчиларига Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган, халқимиз ва халқаро жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, диний-маърифий соҳадаги туб ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Унда таъкидланганидек, мамлакатимизда ўз фаолиятини бошлаган Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси каби янги тузилмалар муқаддас динимизнинг асл ғояларини ўрганиш, буюк алломаларимиз, азиз авлиёларимиз илмий меросини чуқур тадқиқ этиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш имконини беради.

Ислом маданияти маркази директори доктор Аҳмад Дубаян қисқа вақт мобайнида Ўзбекистонда амалга оширилган ишларнинг аҳамияти ниҳоятда улкан эканини таъкидлади.

“Ўзбекистон ҳамиша бизнинг қалбимизда. Боиси, Имом Бухорий, Имом Термизийдек буюк зотларни Ўзбекистондек юрт тарбиялаб, дунёга тақдим этган. Имом Бухорийнинг китоблари бўлмаганида, бугун бизнинг марказларимиз ҳам бўлмас эди. Биз ҳамиша бу улуғ зотлар ҳаққига дуо қиламиз. Ўйлайманки, Ўзбекистоннинг зиёрат туризми соҳасидаги салоҳияти жуда ҳам юқори. Яқин орада бутун дунё мусулмонлари Ўзбекистонга оқиб келади”, - деди А.Дубаян.

Учрашувда Ислом маданияти марказида Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий ва бетакрор шаҳарлари, ноёб тарихий обидалари ҳақида фото кўргазма ташкил этиш, буюк алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси ҳақида маърузалар ўқиш бўйича келишувга эришилди.

“Жаҳон”АА, Лондон