"London Post": Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро бирлашиши минтақа учун мустаҳкам иқтисодий пойдевор яратмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Буюк Британиянинг машҳур "London Post" ахборот порталида "Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви: инвестиция ва саноат кооперацияси учун янги имкониятлар" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Мақолада таъкидланишича, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари минтақавий иқтисодиётни ривожлантириш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим механизмига айланиб бормоқда. Бу борада Ўзбекистон ўзаро савдони мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва барқарор транспорт-логистика занжирларини яратишга қаратилган интеграция жараёнларининг фаол ташаббускорларидан биридир. Бугунги кунда минтақа сиёсий мулоқотдан инвестиция, инновация ва саноатлаштиришга асосланган амалий шерикликка ўтмоқда.
Марказий Осиё мамлакатлари учун шартномавий-ҳуқуқий базани уйғунлаштириш, тўсиқларни бартараф қилиш ва ягона саноат стандартларини жорий этиш энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноатида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда янги имкониятлар очмоқда.
"Минтақа мамлакатлари ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий база асосан эркин савдо, инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ва икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар асосида шаклланади. Ушбу ҳужжатлар тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қўшма ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, савдодаги тўсиқларни бартараф этишни таъминлайди. Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари билан фаолият юритаётган ҳукуматлараро комиссиялар аниқ қарорлар ишлаб чиқиш учун барқарор майдонларга айланди, Бош вазирлар ва тегишли вазирларнинг мунтазам йиғилишлари эса янги лойиҳаларни ишга тушириш ва саноат кооперациясини модернизация қилишга хизмат қилмоқда", – дейди "London Post" нашри.
Шунингдек, материалда минтақа мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик алоқалари аниқ рақамлар асосида ёритилган. Жумладан, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги етакчи ҳамкори бўлган Қозоғистон билан товар айирбошлаш ҳажми 2025 йилнинг тўққиз ой якунларига кўра, 15,5 фоизга ўсиб, 3,5 миллиард долларга етган.
"Марказий Осиё мамлакатларининг саъй-ҳаракатларини ўзаро ишонч ва прагматизм асосида бирлаштириш бутун минтақа учун мустаҳкам иқтисодий пойдевор яратади. Биргаликда ривожланиш ғоясини фаол илгари сураётган Ўзбекистон Марказий Осиёнинг табиий интеграция маркази ва янги индустриал даврининг ташаббускорига айланмоқда", – дея фикр билдирилган мақола хулосасида.