Лондонда Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини янада яхшилаш истиқболлари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Лондон Савдо-саноат палатаси президенти Майкл Майнелли ва "Fitch Ratings" агентлигининг суверен ва халқаро ташкилотлар рейтинги бўйича бошқарувчи директори Жеймс Лонгсдон билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Британия вакиллари, мулоқот аввалида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасини ва икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатини юксак баҳолади.
Майкл Майнеллининг айтишича, Лондон Савдо-саноат палатасига 1881 йилда асос солинган. Мазкур ташкилот аъзо компанияларга тренинг, бозор маълумотлари, халқаро савдо ҳужжатлари, арбитраж ва ҳамкорлик имкониятларини ўз ичига олган бизнес хизматларини кўрсатади.
Учрашувда Лондон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда мамлакатимиз компаниялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш таклифи билдирилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини янада яхшилаш истиқболлари хусусида фикр алмашилди. "Fitch" томонидан Ўзбекистон суверен рейтингининг оширилиши республикада олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг халқаро майдондаги эътирофи эканлиги таъкидланди.