Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Маҳаллий кенгашларнинг жамият ҳаётидаги фаоллиги янада оширилади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Маҳаллий кенгашларнинг жамият ҳаётидаги фаоллиги янада оширилади

Янгиланган Конституцияга асосан ҳокимларнинг халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига раислик қилиши амалиёти босқичма-босқич бекор қилинмоқда. Ушбу норма жорий йилдан бошлаб вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига, 2026 йилдан эса туман шаҳар кенгашларига татбиқ этилади.

Жорий йилда вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг биринчи ташкилий сессияларида депутатлар орасида илк маротаба кенгаш раислари сайлаб олинди.

Олий Мажлис Сенатида халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари раислари ҳамда котибият мудирлари учун маҳаллий кенгашлар фаолиятининг ривожланиши, маҳаллий ижро этувчи ва вакиллик ҳокимиятининг бўлиниши принципи бўйича конституциявий нормаларнинг жорий этилиши ҳамда соҳага оид ислоҳотлар юзасидан семинар ташкил этилди.

Тадбирда Сенат Раиси Т.Норбоева Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар сингари маҳаллий кенгашларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини оширишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Депутатларнинг маҳаллий ижро органлари билан самарали мулоқотини йўлга қўйиш, уларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли кучайтирилмоқда.

Шу билан бирга, парламент палаталари мажлисларида давлатимиз раҳбари белгилаб берган устувор вазифалар ва бу борада вакиллик органларининг ролига тўхталиб ўтилди.

Маҳаллий кенгашлар ва депутатлар фаолиятини самарали ташкил этиш, сайловчилар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда “маҳалла еттилиги” ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилди.

Семинарда маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш, қонунлар ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудий дастурлар бажарилишини назорат қилиш, ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитишнинг таъсирчан механизмларини татбиқ этиш масалаларига урғу берилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти «Кучли кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили асосида ташкил этилмоқда. Ушбу ёндашув маҳаллий кенгашларнинг фаоллигини оширишга, ҳудуддаги муаммоларни ҳал этишда ташаббускорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Семинарда Сенат қўмиталари, Сенат девонининг таркибий бўлинмалари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари маҳаллий кенгашлар ва улар органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, қарорлар қабул қилишда очиқлик ва шаффофликни, қонунийликни таъминлаш, шунингдек, кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.