Малайзия компанияси Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва уларга инвестиция киритиш имкониятларини ўрганмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Malaysian Resources Corporation Berhad (MRCB)" компанияси бошқарув директори Имран Салим билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистонда транспорт инфратузилмаси, турар-жой ва бизнес объектларини қуриш йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва давлат-хусусий шерикчилик дастурларида қатнашиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Имран Салимнинг айтишича, "MRCB" Малайзиянинг етакчи қурилиш ва кўчмас мулкни ривожлантириш компанияларидан бири сифатида давлат-хусусий шерикчилик асосида мамлакатда кўплаб транспорт инфратузилмаси, турар-жой ва бизнес объектларини қуриб келмоқда.
Малайзия томони Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш ва сув таъминоти инфратузилмасини янгилашга бўйича инновацион технологияларни жорий қилиш, темир йўл линиялари ва инфратузилмасини модернизация этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулдорликни ошириш ва "ақлли" фермер хўжаликлари ечимлари, қайта тикланадиган энергия, жумладан чиқиндиларни энергияга айлантириш, қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш каби лойиҳаларда қатнашиш ва сармоя киритиш имкониятларини ўрганиб чиқишга қизиқиш билдирди.
Шунингдек, Малайзияда кўплаб давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаларини амалга оширишда орттирилган тажрибага асосланиб, мамлакатимиздаги давлат-хусусий шерикчилик дастурларида иштирок этиш истаги билдирилди.
"MRCB" 1968 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда компания кўчмас мулкни ривожлантириш ва инвестициялар, муҳандислик, қурилиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хавфсизлик ва автотураргоҳ хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади. Компания таркибида 70 та шуъба корхона бор.