Малайзияда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Малайзиядаги "WITEX" Бутунжаҳон зиёрат туризми ва савдо кўргазмаси доирасида ўтказилган туризм вазирлари и етакчилари иштирокидаги анжуманда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Анжуманда 15 дан ортиқ хорижий мамлакатларнинг туризм бўйича делегациялари қатнашди. Унда ҳар бир мамлакат зиёрат туризмни ривожлантириш ва мусулмон сайёҳлар учун қулайликлар яратиш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан ушбу соҳада тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев мамлакатимизнинг зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказди. Иштирокчиларга республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, замонавий сайёҳлик инфратузилмасини жадал ривожлантириш, туризм хизматларини диверсификация қилиш, сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш ҳамда республика зиёрат туризми салоҳиятини хорижда кенг тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Охирги йилларда виза режими соддалаштирилиши натижасида 93 дан ортиқ хорижий давлатлар, жумладан Малайзия фуқаролари учун республикага визасиз кириш тартиби амал қилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Республикада фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қатори эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани урғуланди. Бугунги кунда Тошкент ва Куала-Лумпур шаҳарлари ўртасида "Uzbekistan Airways" ва "Batik Air Malaysia" авиакомпанияларининг тўғридан-тўғри авиақатновлари икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлар оқими кўпайишига, ишбилармон доира вакилларининг ҳамкорлик алоқалари ривожланишига, маҳсулотлари экспорти ошишига ўз ҳиссасини қўшаётгани таъкидланди.