Малайзиялик журналист Ўзбекистон бўйлаб қилган саёҳати ҳақида ёзди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Малайзиянинг етакчи "The Star" газетасида "Ўзбекистон тарихий шаҳарларининг улуғворлиги ва мовий гумбазлари: Тошкентдан Самарқандга саёҳат" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Афросиёб" тезюрар поезди билан Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилиш жуда оммалашди. 250 км/соат тезликка эга мазкур тезюрар поездда Тошкентдан Самарқандга етиб олиш учун икки соатдан сал кўпроқ вақт кетади. "Афросиёб" поездида йўловчиларга учун барча шароит яратилган. Ходимлар чой, қаҳва ва алкоголсиз ичимликлар, шунингдек, қуритилган меваларни таклиф қилишади", – деб ёзган сайёҳ журналист.
Муаллифнинг таъкидига кўра, бу унинг Марказий Осиё минтақасида жойлашган давлатга биринчи сафари бўлган. "Бу саёҳат менда катта таассурот қолдирди. Тезюрар поездда борар эканман, ойнадан кўрганим мамлакат табиати ва шаҳарларнинг ажойиб манзаралари менга жуда ёқди", – деб таъкидлаган мухбир.
У, шунингдек, Самарқанд бўйлаб қилган саёҳати, хусусан, Регистон майдони билани танишувини катта ҳаёжон билан тасвирлаган. "Регистон Марказий Осиёга саёҳат қилувчилар кўриши шарт бўлган масканларидан биридир, дейилади нашрда. Ислом оламидаги машҳур иншоотларидан бири ҳисобланган мазкур ансамблдаги Тиллақори, Мирзо Улуғбек ва Шердор мадрасалари ушбу яхлит композицияни ташкил қилган".
Нашрда Гўр-Амир мақбараси ҳақидаги муҳим маълумотлар газета муштарийлари эътиборига ҳавола қилинган.
Мақбара дастлаб Амир Темурнинг суюкли набираси ва валиаҳд шаҳзода Султон Муҳаммад учун қурилган. Муҳаммад Султон ҳарбий юриш вақтида тўсатдан касалликдан вафот этган. Шаҳзоданинг жасади Самарқандга олиб келиниб, ансамблнинг жануб томонидаги айвони орқасидаги даҳмага дафн қилинади. Сўнг Амир Темур шаҳзодага атаб мақбара қуриш ҳақида фармон беради. Вақт ўтиши билан бу бино Темурийлар сулоласи хилхонасига айланди. Мақбарага 1405 йилда Хитойда қарши ҳарбий юриш пайтида оғир касаллик туфайли вафот этган Амир Темурнинг ўзи ҳам дафн этилган, деб маълум қилинган мақолада.
"The Star" газетаси чоп этилган мақолада Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга ташрифи давомида Самарқандни, хусусан, буюк олим, саҳиҳ ҳадислар тўплами муаллифи Имом ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилганига ҳам хабар қилинган.