Малика Қодирхонова: Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган резолюциянинг БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилиниши мамлакатимизнинг жаҳон саҳнасида халқаро ташаббуслар драйвери сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлаб, бир қатор амалий таклифлар ҳамда ташаббусларни илгари сурган эди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА
Жумладан, пандемия даврида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар сиёсати, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масалалари, глобал иқлим ўзгариши ва Орол муаммоси, қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашиш каби ўткир муаммолар келтирилганди.
Эътиборлиси, ушбу илгари сурилган таклифлар БМТ томонидан эътироф этилиб, қўллаб-қувватланмоқда. Куни кеча БМТ Бош ассамблеяси ўзининг 77-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 75-сессияда билдирган яна бир ташаббусини, яъни “Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюцияни қабул қилиш таклифини бир овоздан маъқуллади.
Таъкидлаш лозим, мазкур Резолюцияда COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмасликни таъминлаган ҳолда кенг кўламли, барқарор ва изчил тикланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва ҳар томонлама ўзаро ишончли ҳамкорликни мустаҳкамлашда парламентларнинг муҳим ўрни қайд этилади.
Шунингдек, 2030 йилга қадар бўлган даврдаги кун тартибининг муваффақиятли амалга оширилишида ёшлар ва хотин-қизларнинг ўрни ва ҳиссаси муҳимлиги, ёшларнинг парламент жараёнларида тўлиқ, тенг ҳуқуқли ва таъсирчан иштирокини таъминлаш зарурлиги эътироф этилган.
Бош Ассамблея давлатлар парламентларни қўллаб-қувватлашга, уларни БРМга эришиш бўйича келгуси фаолият ва уларнинг эришилишини кузатиш жараёнларига, айниқса, ихтиёрий миллий маърузаларни тайёрлашга жалб қилиш, шунингдек, миллий масъулият ва ҳисобдорликни таъминлаш ва кучайтириш учун уларга ёрдам беришга чақиради.
Жорий йилнинг 8-9 сентябрь кунлари тарихий аҳамият касб этган, Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити Самарқандда бўлиб ўтди. Мазкур саммит доирасида гендерга йуналтирилган парламент масаласи кўтарилган ва бу масала барчада қизиқиш уйғотган эди.
Эътиборлиси, мазкур резолюцияда юқоридаги масалага алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бунда хотин-қизларнинг қонун чиқарувчи органлар ишида ва парламент жараёнларида тўлиқ, тенг ҳуқуқли ва таъсирчан иштирокига кўмаклашиш орқали БРМга эришишни жадаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг марказий омили сифатида гендер тенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Парламентлараро иттифоқ ушбу ҳужжатни 2023 йил сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеяси 78-сессиясининг Олий даражадаги ҳафтаси доирасида бўлиб ўтадиган БРМ саммитига тайёргарлик йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолади.
Албатта, БМТ Ассамблеясининг мазкур резолюцияси бўйича қабул қилган қарори Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги ўрни ва ролини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, мамлакатимизни жаҳон саҳнасида халқаро ташаббуслар драйвери сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлайди.
“Дунё” АА