Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Мамлакатимиз мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида салмоқли натижаларга эришди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Мамлакатимиз мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида салмоқли натижаларга эришди

Охирги йилларда юртимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган “Янги Ўзбекистон — халқчил ва инсонпарвар давлат” ғояси асосида тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Муҳими, бу саъй-ҳаракатлар ўзининг кутилган натижасини бераётир.

Буни Янги Ўзбекистонимизда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида янгича руҳ ва кайфият, халқимизнинг асрий интилишларига мос, миллий манфаатларимизга жавоб берадиган янгича ҳаёт ҳар биримизнинг турмуш тарзимизга кириб келаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Янги Ўзбекистон — демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган норма ва принципларга қатъий амал қилган ҳолда, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланадиган, пировард мақсади халқимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатдир.
(Инфографика)
Ислоҳотлар марказида — халққа хизмат қилиш, аҳоли розилигига эришиш, улар дарди билан яшаш, муаммоларини ҳал этиш вазифалари турибди.
Муҳими, ана шу жараёнда очиқлик ва ошкораликка амал қилган ҳолда, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга катта эътибор берилмоқда. Бу йўналишдаги асосий натижа ва халқаро эътироф сифатида Ўзбекистоннинг илк маротаба Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига уч йил муддатга — 2021-2023 йилларга сайланганлигини келтириш мумкин.
Дарҳақиқат, инсон хуқуқларини таъминлашда меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масаласи асосий вазифага айланди ҳамда давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Шу йўналишдаги тизимли ишларнинг сифат жиҳатидан янги босқичга чиқиши, эришилган натижалар ва энг асосийси аҳолининг барча қатламлари манфаатларига ижобий таъсир кўрсатишида куйидиги тамойиллар асос бўлиб хизмат қилмоқда:
* давлат бошқаруви органларининг очиқлиги;
* халқ билан мулоқот;
* фуқаролик жамияти институтларини ҳар томонлама қўлллаб-қувватлаш;
* мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатни фавқулотда ҳолат сифатида баҳолаш;
* хориж давлатларида фаолият юритаётган фуқаролар ҳуқуқларини тизимли таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш;
* муносиб меҳнат тизимига халқаро стандарларни жорий этиш.

(Инфографика)
Айнан Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси туфайли мамлакатимизда меҳнат муносабатлари тизими тубдан ислоҳ қилинди, соҳада кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди, мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида салмоқли натижаларга эришилди.
Жорий йилнинг 10 март куни “Cotton Campaign” халқаро коалицияси Ўзбекистонга нисбатан қўйилган “пахта бойкоти” бекор қилингани бунинг ёрқин мисолидир.
Айтиш жоизки, ўзбек пахтасига қўйилган бойкотнинг бекор қилиниши юртимизда, биринчи навбатда, ҳудудларда миллионлаб янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлик даражасини ошириш, янги бозорларни очиш ҳамда кўплаб истиқболли инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.
Шунингдек, 2016 йилда юртимизда тизимли болалар меҳнатига барҳам берилиши ҳисобига Европарламент Ўзбекистоннинг текстиль протоколига қўшилиши ҳақидаги қарорни қабул қилди.
2020 йилда АҚШ Савдо вакили (USTR) Ўзбекистоннинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш мезони бўйича АҚШнинг Преференциялар бош тизимига (GSP) мувофиқлигини эълон қилди ҳамда Еврокомиссия таҳлиллари асосида Ўзбекистон “GSP+” да қатнашиш мезонларига жавоб беради, деган хулосага келди.
Ўтган йилда эса АҚШ давлат департаменти Жаҳонда одам савдоси тўғрисидаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон позициясини “Иккинчи тоифага мансуб мамлакатлар” рўйхатига киритди.
Эришилган ушбу муваффақиятлар — меҳнат муносабатлари соҳасидаги тизимли ислоҳотлар самараси бўлиб, улар қуйидаги йўналишларда амалга оширилди:
* қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш;
* халқаро стандартларни имплементация қилиш;
* қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш;
* институционал асосларни ривожлантириш;
* тизимли мониторинг ва тадқиқотлар олиб бориш;
* фуқаролик жамияти ва ихтисослашган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш.

Миллий қонунчилик такомиллаштирилди
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, соҳага оид қонунчилик асосларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2021 йилда 16 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, 4 та қонун, Президентнинг 2 та фармони, 4 та қарори, Ҳукуматнинг 6 та қарори қабул қилинди.
Вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоялаш кафолатларини янада кучайтириш мақсадида Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Бунинг натижасида болалар меҳнатига йўл қўйган шахсларни дастлабки қилмиши учун жиноий жавобгарлик белгиланди ва болалардан фоҳишалик мақсадида фойдаланиш ҳамда уларни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари фаолиятида қатнашишга ундаш ва мажбурий меҳнатга жалб этиш учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.
Шуларга мос ҳолда фарзандликка олиш тартиби ҳуқуқий асосларини соддалаштиришга йўналтирилган Қонун қабул қилинди. У билан унча оғир бўлмаган жиноятни содир этган ва жазо муддатини ўтаганларга ҳам фарзанд асраб олишга рухсат берилди.
Халқаро меҳнат ташкилотининг “Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисида”ги ҳамда “Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисида”ги конвенциялари ратификация қилинди.
Миллий қонунчиликни такомиллаштиришда асосий эътибор халқаро норма ва стандартларни имплементация қилишга қаратилди. Бу борада Халқаро меҳнат ташкилоти билан кўп қиррали ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, охирги 10 йил давомида Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасида мажбурий меҳнатга қарши курашиш, меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш, меҳнат муносабатлари соҳасида халқаро стандартларни жорий этиш борасида самарали ишлар рўёбга чиқарилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг 19 та конвенциясини, шу жумладан, 8 та асосий ва 4 та директив конвенциясини ратификация қилди.
Ўзбекистон ҳар йили ХМТнинг ўртача 2 та конвенциясини ратификация қилиб, бу тузилманинг 100 йиллигига бағишланган халқаро меҳнат стандартларини ратификация қилиш кампаниясида фаол иштирок этди.
Шундай қилиб, мажбурий меҳнатга қарши курашишда қонунчилик базасини такомиллаштириш ва халқаро конвенцияларни ратификация қилиш орқали ушбу соҳадаги ҳуқуқий бўшлиқлар бартараф этилди ҳамда жиноят учун жазо халқаро стандартларга мос равишда кучайтирилди.

Ташкилий-институционал база замон талаби асосида мустаҳкамланди

Муносиб меҳнат тамойилларини амалиётга татбиқ этиш, мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида институционал базани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий ва ҳудудий комиссияларнинг ташкил этилгани, шунингдек, ушбу масалалар бўйича Миллий маърузачи институти таъсис этилгани мазкур йўналишдаги ишларни ҳам миллий, ҳам маҳаллий даражада комплекс мувофиқлаштириш имконини бермоқда.
Миллий комиссия фаолиятининг устувор йўналишларидан бири — барча фуқаролар учун қулайликлар ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлашдан иборат.
Миллий комиссия ўз аъзолари билан биргаликда тегишли вазирлик ва идоралар фаолиятини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти, жумладан, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади. Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда халқаро ҳамкорлар ва фуқаролик жамияти вакилларининг барча тавсиялари инобатга олинади.
Шунингдек, миллий комиссия ўз фаолияти давомида миллий қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга, халқаро стандартларни имплементация қилишга, институционал асосни ривожлантиришга, соҳада амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил этиш ҳамда мавжуд муаммолар ечимига тизимли ёндашишга қаратади. Шу мақсадда фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда тегишли халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Шу ўринда Миллий комиссия фаолиятининг мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасидаги ўзига хос хусусиятлари ҳақида ҳам тўхталмоқчимиз. Улар қўйидагилардан иборат:
* мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширишни ташкиллаштиради ҳамда ижросини назорат қилади;
* бу борадаги жиноятларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш амалиётини мониторингдан ўтказади;
* шу йўналишдаги самарали халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратади.
Таъкидлаш керакки, мажбурий меҳнатга қарши курашишда Халқаро меҳнат ташкилотининг тамойиллари асосида 2018 йилда иш берувчиларнинг қонуний манфаат ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон иш берувчилари конфедерацияси ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Айни пайтда бу тузилма мамлакатимизда меҳнат муносабатлари соҳасида уч томонлама ҳамкорлик тўлиқ йўлга қўйилишида муҳим роль ўйнамоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон 2019 йилда ХМТнинг “Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида”ги конвенциясини ратификация қилди ва ижросини таъминлаш мақсадида Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика Уч томонлама комиссияси тузилди.
Эътиборлиси, бу комиссия томонидан қисқа вақт давомида ўз фаолияти доирасида ижтимоий-меҳнат соҳасига оид 120 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди, қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳиятини ходимларга етказиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоялаш борасида кўламли ишлар рўёбга чиқарилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ислоҳотлари — давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири

Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ҳам давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири саналади. Шу боис Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Айниқса, қишлоқ хўжалиги тизимида кластерлар фаолиятининг йўлга қўйилиши бу борадаги дадил қадамлардан бири бўлди. Зеро, унинг мақсади тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барча жараёнини, яъни хомашё етиштиришдан тортиб то уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган босқичларни бирлаштирган ягона занжирни шакллантиришдан иборатдир.
Шундай қилиб, охирги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва уни бозор талабига мослаштиришга катта урғу берилмоқда. Ана шу мақсадда пахта етиштириш ва териш жараёнини механизациялаштириш бўйича фаол иш олиб бориляпти. Бунинг самараси ўлароқ 2021 йилда пахта териш машиналари ёрдамида ҳосилнинг қарийб 12 фоизи (2020 йилда 8,5 фоизи) териб олингани диққатга сазавордир.
Бундан ташқари, теримчилар меҳнатига ҳақ тўлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2021 йилда 1кг. қўлда терилган пахта хомашёси учун тўлов 2015 йилга нисбатан қарийб 10 баробар оширилди. Бу борадаги ишлар мамлакатимизда мажбурий меҳнатнинг олдини олишда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилаётир.

Мониторинг натижалари қандай?

Мамлакат бўйича меҳнат муносабатларига риоя қилиниши, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига қарши курашиш юзасидан тизимли мониторинг ишлари йўлга қўйилган.
Шу ўринда 2015 йилдан бошлаб Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан “Учинчи томон мониторинги” пахтачилик соҳасида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш мақсадида ўтказиб келинаётганини айтиш зарур.
Мазкур мониторинг ишлари дастлабки йилларда халқаро экспертлар иштирокида ўтказилган бўлса, 2018 йилдан унга маҳаллий фуқаролик жамияти институтлари фаоллари жалб этила бошланди. 2021 йилда эса тўлиқ фуқаролик жамияти институтлари вакиллари бўлган мустақил кузарувчилар томонидан уюштирилди.
Бизни қувонтирадигани шуки, сўнгги 6 йилда ўтказилган мониторинглар натижалари тизимли мажбурий меҳнатнинг йўқлигини кўрсатиб келмоқда. ХМТ экспертлари томонидан Ўзбекистонда 2021 йилда ҳам пахта йиғим-терими давомида тизимли мажбурий меҳнатдан умуман фойдаланмаганлиги тўғрисида якуний хулоса берилди ҳамда шу йўналишдаги мониторинг ишлари тўлиқ Ўзбекистон томонига топширилганлиги эълон қилинди.
Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилоти мониторингидан ташқари, ҳар йили Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Миллий мониторинг ҳамда Меҳнат инспекциясининг мониторинги ўтказиб келиняпти. Шунга мос ҳолда сенаторлар ва маҳаллий Кенгашлар депутатлар томонидан журналист ва блогерлар иштирокида парламент назорати ўрнатилди. Мазкур мониторинг ишларига фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам кенг жалб этилмоқда.
Бу жараёнда аҳоли ўртасида ва меҳнат жамоаларида ахборот кампаниясини ташкил этиш ва уни амалга ошириш муҳим ҳисобланади. Шу нуқтаи-назардан, аҳолининг мажбурий меҳнатнинг салбий омиллари тўғрисида хабардорлигини ошириш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилаётир. Масалан, 2021 йилда мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида аҳоли хабардорлигини ошириш учун 20 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Барча туман ва шаҳарлардаги аҳоли гавжум жойларда мажбурий меҳнатнинг олдини олишга йўналтирилган мингта баннер ўрнатилди, миллиондан ортиқ флаер, 10 минг дона плакат тарқатилди.

Халқаро ҳамкорлик кучайтирилмоқда

Юртимизда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоялаш борасида халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкор давлатлар билан самарали алоқалар олиб борилмоқда.
Хусусан, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро миграция ташкилоти, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, АҚШ Давлат департаменти ва Меҳнат вазирлиги ҳамда “Cotton Campaign” коалицияси каби хорижий ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга ошириляпти.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон меҳнат бозорида демографик юк юқори бўлган мамлакат ҳисобланади. Ҳозирги вақтда меҳнатга лаёқатли аҳоли 20 миллион, иш билан бандлар 15 миллион, ишга муҳтожлар эса 1 миллион 300 минг кишини ташкил этади. Яна ҳар йили 600 мингдан ортиқ ёшлар катта ҳаётга қадам қўймоқда.
Бу масаланинг самарали ечими сифатида Ўзбекистон томонидан ХМТ кўмагида Ўзбекистонда бандликка кўмаклашиш миллий стратегияси ишлаб чиқилмоқда.

Стратегиянинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
* меҳнат бозории талабларига мувофиқ ҳолда ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни ривожлантириш;
* меҳнат бозорида рақобатдош бўлмаган шахсларни, айниқса, аёллар, ёшлар ва ногиронларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш;
* норасмий меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни рағбатлантириш мақсадида меҳнат муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш;
* хавфсиз, уюшган, қонуний ички ва ташқи меҳнат миграцияси тизимини кучайтириш;
* халқаро стандартларни жорий этиш орқали меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш.
Маълумки, Халқаро меҳнат ташкилотининг бир асрлик фаолиятида муносиб меҳнат марказий ўрин эгаллаб келмоқда. Бироқ фақат шу асрнинг сўнгги ўн йилликларида бу масала кенг қамровли, глобал хусусият касб этди. Бу кўпроқ дунё давлатларининг фуқароларни иш билан таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоялашга бўлган эҳтиёжи ортиб бораётганлиги билан боғлиқ.
Бундай шароитда давлатлар ҳамда халқаро ташкилотларнинг миллий, минтақавий ва глобал даражада муносиб меҳнат тамойиллари бўйича саъй-ҳаракатлари янги стратегик имкониятларни очиб беради, энг муҳими, меҳнат муносабатларига доир муаммоларни самарали ҳал қилишга кўмаклашади.
Юртимизнинг ХМТ билан самарали ҳамкорлигининг асоси сифатида 2014 йилда қабул қилинган, кейинчалик 2020 йилгача узайтирилган “2014-2016-йилларга мўлжалланган муносиб меҳнат бўйича Мамлакат дастури”ни кўрсатиш мумкин. Ўтган давр мобайнида бу дастурда кўзда тутилган барча чоралар тўлиқ бажарилди.
Мазкур ҳамкорликни тизимли давом эттириш ва янада ривожлантириш мақсадида 2021 йил сентябрда шу ташкилот билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат дастури қабул қилинди. Мазкур дастурда асосий эътибор халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда, муносиб меҳнат тамойилларини илгари суришга, норасмий бандликни қисқартиришга ва ижтимоий ҳимоя масалаларига қаратилди.
Ушбу меҳнат индикаторлари истиқболда иқтисодий имкониятларни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, энг муҳими, жамият ва давлатнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади.
Шу ўринда айтиш керакки, Ўзбекистонда халқаро ҳамкорлар билан меҳнат муносабатлари бўйича “Better Work” ва “BCI” халқаро стандартларини жорий этиш юзасидан ҳам фаол иш олиб борилмоқда. 2021 йил охирида Ўзбекистон ХМТ ва Жаҳон банкига“Better Work” дастурини амалга оширишга кўмаклашиш имкониятини кўриб чиқиш учун мурожаат қилди ва ижобий жавоб олди. Бугунги кунда шу халқаро стандарларни жорий қилиш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти.

Истиқболдаги устувор вазифалар

Мамлакатимизда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар ушбу масала бўйича таъсис этилган Миллий маърузачи томонидан кенг таҳлил қилиниб, келгусида эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқилиши яхши анъанага айланган.
Хусусан, 2021 йил якунии бўйича Ўзбекистонда шу йўналишда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, натижалари юзасидан Давлат раҳбарига таҳлилий ахборот киритилди ва тегишли топшириқлар олинди.
Шунингдек, мазкур масала Миллий комиссиянинг яқинда бўлиб ўтган мажлисида муҳокама қилиниб, таҳлилий ахборотда қайд этилган таклиф ва тавсияларни амалиётга татбиқ этиш бўйича алоҳида “Йўл харитаси” қабул қилинди.
Унга асосан, жорий йилда ҳам мажбурий меҳнатга қарши курашиш изчил давом эттирилади, халқаро ташкилотлар билан алоқа кучайтирилади, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва муносиб меҳнат шароити яратиш бўйича янги лойиҳа ва чора-тадбирлар рўёбга чиқарилади. Хусусан, соҳага оид миллий қонунчилик халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади, меҳнат соҳасидаги қатор конвенцияларни ратификация қилиш масалалари кўриб чиқилади.
Ўз навбатида, нафақат қишлоқ хўжалигида балки, қурилиш, ипакчилик, умумий овқатланиш тармоқларида ҳам меҳнат қонунчилиги талаблари бузилишининг олдини олишга оид мониторинглар олиб борилади. Албатта, бу ишларга фуқаролик жамияти институтлари вакиллари кенг жалб этилади.
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар тизимли давом эттирилади, асосий эътибор соҳада муносиб, хавфсиз меҳнат шароити яратиш, меҳнатга муносиб ҳақ тўланишига эришиш ва тизимни механизациялаштиришга қаратилади.
Миллий тўқимачилик корхоналари ва ушбу соҳада фаолият юритаётган халқаро бренд ва корхоналар билан манзилли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича алоҳида комплекс чоралар ишлаб чиқилади.
Қолаверса, халқаро стандартларни татбиқ этиш янада фаоллаштирилади. Бу ўз ўрнида биз учун янги бозорларнинг очилишига, юртимизда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга кенг имкониятлар яратади.

Қуйидагилар амалга оширилиши режалаштирилган:
* миллий қонунчилик халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади, меҳнат соҳасидаги қатор конвенциялар ратификация қилинади;
* мажбурий меҳнат бўйича ўтказиладиган мониторинглар тизимли давом эттирилади;
* 2020 – 2030 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси доирасида ислоҳотлар янада кучайтирилади;
* миллий тўқимачилик корхоналари ва шу соҳада фаолият юритаётган халқаро бренд ва корхоналар билан манзилли ҳамкорликни йўлга қўйишга оид комплекс чора-тадбирлар қабул қилинади;
* “Better work” ва “BCI” сингари меҳнат соҳасидаги стандартларни татбиқ этиш ишлари фаоллаштирилади;
* мажбурий меҳнатнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли ахборот-тарғибот кампанияси давом эттирилади;
* нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, уларга меҳнат-ижтимоий соҳалардаги фаолияти учун молиявий грант ажратиш йўлга қўйиладии.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, кучли сиёсий ирода ва ислоҳотларга комплекс ёндашув, қишлоқ хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойиллари кенг татбиқ этилиши, қолаверса, терилган пахта учун тўлов миқдори оширилгани, меҳнат ва дам олиш шароити сезиларли даражада яхшилангани, давлат ва жамоатчилик томонидан ушбу йўналиш доимий назоратга олингани туфайли мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида сезиларли ютуққа эришилди ва бу натижаларимиз халқаро ҳамжамият томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Шу маънода, бу йўналишдаги ишларимизни изчиллик билан давом эттириб, натижаларни янада яхшилаш йўлидан борамиз. Зеро, бу Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги учун ниҳоятда долзарбдир.
/«Дунё» АА/.