Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

"Марказий Осиё – Италия" давлат раҳбарлари саммити умумий манфаатларга асосланган кўп томонлама ҳамкорлик платформаси

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
"Марказий Осиё – Италия" давлат раҳбарлари саммити умумий манфаатларга асосланган кўп томонлама ҳамкорлик платформаси

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган олий даражадаги "Марказий Осиё – Италия" учрашувида иштирок этади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида бўлиб ўтадиган учрашувда Италия Бош вазири Жоржа Мелони ва минтақамиздаги барча бешта давлат раҳбарлари қатнашади.

Бўлажак саммитнинг аҳамияти ҳақида гапирганда, замонавий дунёда жаҳон тартиби ўзгариши фонида Марказий Осиё нафақат минтақавий, балки глобал барқарорлик нуқтаи назаридан ҳам ҳақли равишда асосий стратегик ва жадал ривожланаётган кўп томонлама марказ мақомига эга бўлаётганини таъкидлаш керак. Буни Европанинг етакчи давлатларининг минтақага, жумладан, Марказий Осиёга бўлажак Евроосиё барқарорлиги архитектурасининг муҳим элементи сифатида қарайдиган Италияга доимий эътибори тасдиқлайди.

Италия "Марказий Осиё плюс" форматига қўшилган ва уни ўзининг ташқи сиёсатидаги устуворликларига мослаштирган биринчи Европа Иттифоқи давлати бўлди. Анъанавий икки томонлама музокаралардан фарқли ўлароқ, ушбу формат минтақанинг барча бешта давлатини Италия билан умумий кун тартиби орқали бирлаштиради. Бу қадам саъй-ҳаракатларни ўзаро ҳамкорликнинг муайян каналларига ажратмасдан, кенг кўламли масалаларни самарали мувофиқлаштириш имконини берувчи мунтазам мулоқотга асос солди.

"Италия-Марказий Осиё" биринчи конференцияси 2019 йил декабрь ойида Римда Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо ташаббуси бўлиб ўтган эди. Рим бир вақтнинг ўзида Марказий Осиё давлатларидан бешта делегация ва Европа Иттифоқи вакилларини таклиф этиб, сиёсат, иқтисодиёт, фан ва маданиятни бирлаштирувчи кенг қамровли мулоқот ўтказишга тайёрлигини намойиш этди.

Учрашувнинг давомийлиги 2021 йил декабрь ойида ТИВ раҳбарларининг Тошкентдаги учрашуви билан янада мустаҳкамланди. Тадбирнинг очилиш қисмида ҳамкорлик формати ўзининг долзарблиги ва амалий фойдасини исботлагани таъкидланди. Анжуманларни икки йилда бир марта навбатма-навбат Италияда ва Марказий Осиё пойтахтларидан бирида ўтказиш тўғрисидаги келишув форматдаги мунтазамлик ҳамда изчилликни таъминлади.

Ҳар бир саммит бир-бирини тўлдирувчи иккита босқичдан иборат. Биринчиси, вазирлар конференцияси бўлиб, ялпи мажлис ва сиёсий ҳамда иқтисодий ҳамкорлик, шунингдек, саноатнинг асосий йўналишларига бағишланган иккита тематик секцияни ўз ичига олади. Иккинчиси – эксперт давра суҳбати бўлиб, унда таҳлилий марказлар, олий ўқув юртлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари илмий-техникавий ва маданий ташаббусларни муҳокама қиладилар. Ушбу тузилма йирик инфратузилма лойиҳаларини ҳам, академик ва гуманитар алмашинув дастурларини ҳам тезкор мувофиқлаштириш имконини беради.

2024 йил май ойида бўлиб ўтган учрашувда Италия томони "яшил" энергияга ўтишга алоҳида эътибор қаратди. Италия компаниялари ҳамкорлар билан биргаликда қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларини тақдим этди. Суғориш тизимларини модернизация қилиш, чўлланишга қарши курашишда сув ресурсларини бошқаришнинг рақамли технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Вазирлар, шунингдек, Европанинг "Глобал дарвоза" ташаббуси доирасида Транскаспий транспорт-логистика йўлагини ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар ҳамда Каспий денгизида терминаллар қуриш ва порт хабларини модернизация қилиш бўйича қўшма техник-иқтисодий асосларни тайёрлашга келишиб олдилар.

Томонлар иқтисодий йўналишда ҳам фаолликни намойиш этмоқда. Бугун гап нафақат савдо-сотиқ, балки таркибий инвестициялар, саноат кооперацияси ҳақида ҳам кетмоқда. Айниқса, италян бизнесининг мудофаа саноати, энергетика, машинасозлик ва агросаноат мажмуасидаги лойиҳаларга қизиқиши ортиб бораётгани диққатга сазовордир. Бу Италиянинг минтақанинг ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашувини ўзгартиришда иштирок этиш истагини кўрсатади.

Гуманитар соҳадаги ҳамкорлик яна бир муҳим устувор йўналишдир. Италия Ғарб ва минтақа ўртасида кўприк вазифасини ўтайди, тиббиёт, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида тажриба алмашишга ёрдам беради. Учрашув давомида Пиза ва Миландаги етакчи университетларда кадрларни биргаликда тайёрлаш, стажировкаларни ташкил этиш, барқарор ривожланиш ва рақамлаштириш бўйича илмий-техник форумлар ўтказиш тўғрисида баённомалар имзоланди. Бу нафақат одамларга, балки ишончга ҳам инвестициядир.

Афғонистондаги беқарорлик ва етакчи давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик форматларининг ўзгариши фонида Италия дипломатияси Марказий Осиё масалаларини ташқи сиёсат дастурига тобора кўпроқ киритмоқда. Италия вакиллари Марказий Осиё барқарорлиги мавҳум категория эмас, балки қўшни беқарор ҳудудлардан келаётган трансмиллий терроризм, наркотрафик ва бошқа таҳдидларни жиловлашнинг амалий шарти эканини таъкидлаётгани бежиз эмас.

ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакиллари Петер Буриан ва Тойво Хакаланинг иштироки Брюссель мулоқотни барча бешта давлатнинг саъй-ҳаракатлари ва манфаатларини бирлаштириш имконини берувчи стратегик аҳамиятга эга Европа лойиҳаси сифатида кўришини таъкидлади. Дипломатик ваколатхоналарнинг юкламаси ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда Италия ТИВнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили лавозими таъсис этилди. Мазкур лавозимга фахрий дипломат Жанлука Гранди тайинланди. Унинг ваколатига саммитларни мувофиқлаштириш, бизнес миссияларини қўллаб-қувватлаш, илмий ва таълим форумларини ташкил этиш ҳамда тегишли таҳлилий органлар билан ҳамкорлик қилиш киради.

Мулоқот, шунингдек, ягона платформани ифодалайди, унинг доирасида Марказий Осиё ажралмас кўп томонлама минтақа сифатида тан олинади. Шу муносабат билан расмий Рим минтақа давлатларининг хавфсиз ва барқарор ривожланишидан манфаатдор ҳамда доимий равишда умумевропа сиёсатини фаоллаштириш тарафдори.

Ўтган йиллар якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, ишонч билан айтишимиз мумкинки, "Марказий Осиё – Италия" формати Римдаги илк учрашувидан барқарор, кенг қамровли ҳамкорлик платформасигача бўлган узоқ йўлни босиб ўтди. Бу вақт мобайнида у томонлар ўртасида юқори даражадаги ишонч, шунингдек, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истагини намоён этди.

Бугунги кунда мазкур ташаббус Марказий Осиё давлатлари ва Италия ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотнинг самарали механизми бўлиб, муҳим лойиҳаларни илгари суриш имконини беради. Формат доирасида эришилган келишувлар, шунингдек, олий даражадаги режалаштирилган алоқалар минтақанинг барқарор ривожланишига қўшимча туртки бериш, ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Остонада бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Италия" саммити қайта тикланадиган энергия манбалари, транспорт йўлакларини ривожлантириш, сув ресурсларини бошқариш ва логистикани рақамлаштириш каби муҳим йўналишларда аниқ лойиҳаларни мувофиқлаштириш платформасига айланишини ваъда қилмоқда. Саммитда "яшил" энергияга ўтиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши шубҳасиз. Иштирокчилар минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва карбонсизлантириш бўйича қўшма стратегияни ишлаб чиқишлари мумкин бўлади.

Олий даражадаги учрашув 3-4 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтган биринчи "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммитида эълон қилинган ташаббусларни амалга ошириш, хусусан, 12 миллиард евролик инвестиция пакетини ишлаб чиқишга ҳам қўшимча туртки бериши мумкин.

Бўлажак Остона саммити ягона стратегик минтақа сифатида Марказий Осиё давлатлари ва Италия учун умумий манфаатларга асосланган тизимли ҳамда кенг қамровли ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш имкониятидир.