Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Марказий Осиё ва Озарбайжондан келган ҳамкасблари билан Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Марказий Осиё ва Озарбайжонлик ҳурматли ҳамкасбларим билан биргаликда минтақамиздаги энг муҳим маданий-маърифий лойиҳалардан бири бўлган Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ушбу бетакрор марказ халқимизнинг асрлар давомида бутун Ислом оламида илм-фан, фалсафа, санъат ва диний таълим ривожига қўшган беқиёс интеллектуал меросини ўзида мужассам этади.
Ташрифимиз давомида бизни нафақат умумий тарих, балки умумий келажак ҳам бирлаштириши яна бир бор яққол намоён бўлди. Маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро тушунишни чуқурлаштириш ва умумий меросимизни тарғиб қилиш минтақавий ҳамкорликнинг асосий устунларидан бўлиб қолмоқда".