Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Марказий Осиёга Оқсоқоллар кенгаши нима учун керак - эксперт фикри

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Марказий Осиёга Оқсоқоллар кенгаши нима учун керак - эксперт фикри

16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашувида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

Айниқса, Марказий Осиё Оқсоқоллар кенгашини таъсис этиш таклифи катта қизиқиш уйғотди. Баъзилар учун бу анъаналарга қайтишдек туюлса, бошқалар учун минтақавий дипломатиянинг янги шакли бўлиб кўринади. Ушбу ташаббуснинг асл маъноси нимада ва у Марказий Осиёнинг келажаги учун қандай амалий аҳамиятга эга бўлиши мумкин? “Дунё” АА мухбирининг ушбу саволига Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов жавоб берди:
– Ўзбекистон Президентининг Марказий Осиё Оқсоқоллар кенгашини ташкил этиш ташаббуси ҳақиқатан ҳам алоҳида эътиборга лойиқ, чунки у одатий институционал ечимлар доирасидан чиқиб, минтақамизнинг чуқур ижтимоий ва маданий мантиғига таянади. Гап расмий орган ёки сиёсий тузилма ҳақида эмас, балки Марказий Осиё жамиятларининг барқарорлиги ва ички уйғунлигини тарихан таъминлаб келган ижтимоий келишув механизмларига қайтиш ҳақида бормоқда.
Марказий Осиё жамиятлари тарихан ижтимоий тинчликни сақлаш, низоларни ҳал қилиш ва келишилган ечимларни ишлаб чиқиш механизми сифатида оқсоқоллар институтига таянган. Расмий-юридик тузилмалардан фарқли ўлароқ, оқсоқоллар ишонч, тажриба, анъаналарни билиш ва жамият томонидан тан олинишга асосланган қонунийликка эга эдилар. Ижтимоий холисликнинг айнан шу шакли сиёсий ўзгаришлар, ташқи таҳдидлар ва ички зиддиятлар шароитида ҳамжамиятларнинг барқарорлигини таъминлади.
Ушбу мантиқни минтақавий даражага кўчириш давлатлараро мулоқотнинг ўзига хос норасмий йўналишини яратишга имкон беради, бу эса ҳозирги сиёсий вазиятнинг босими, мафкуравий тафовутлар ва ташқи таъсирлардан холи бўлади. Оқсоқоллар кенгаши расмий институтларнинг ўрнини босмайди ва давлат органлари билан рақобатлашмайди, балки уларни тўлдиради, расмийлаштиришга тайёр бўлмаган нозик масалалар муҳокама қилиниши мумкин бўлган ишончли мулоқот майдонини яратади.
Минтақавий хавфсизлик нуқтаи назаридан, Оқсоқоллар кенгаши превентив дипломатия вазифасини бажаришга қодир. Унинг аъзолари юксак маънавий обрў-эътиборга ва минтақавий хусусиятларни чуқур билиш, кескинлашув хавфини ўз вақтида аниқлаш, вазиятни юмшатиш, инқирозли ҳолатларда воситачилик қилиш ва муаммолар очиқ босқичга ўтмасидан аввал муросали ечимларни таклиф этиш қобилиятига эгадирлар. Бундай ёндашув можароларнинг олдини олишнинг энг яхши халқаро тажрибаларига мос келиб, шу билан бирга Марказий Осиёнинг ўзига хос анъаналарига асосланган.
Оқсоқоллар кенгаши "ижтимоий елим" сифатида минтақавийликни мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга. Расмий интеграция механизмлари кўпинча суверенитетнинг чекланиши, ишончсизлик ва миллий манфаатларнинг фарқланиши билан тўқнаш келадиган шароитда, айнан норасмий институтлар умумийлик, бирдамлик ва ўзаро масъулият туйғусини сақлаб қолиш имконини беради. Оқсоқоллар кенгаши минтақавий қадриятлар - яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик, муроса ва тинч-тотув яшашнинг тарғиботчиси ва ифодачисига айланиши мумкин.
Бундан ташқари, Оқсоқоллар кенгашининг маслаҳатчи сифатидаги роли узоқ муддатли ва оқилона қарорлар қабул қилишга кўмаклашади. Оқсоқоллар бир лаҳзалик сиёсий ҳисоб-китобларга эмас, балки тарихий тажриба, маданий хотира ва жамоатчилик кайфиятини тушунишга таяниб, умумий минтақанинг барқарор ривожланишига қаратилган тавсиялар бера оладилар. Бу, айниқса, сув-энергетика ресурслари, экологик таҳдидлар, миграция, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқлик ва гуманитар ҳамкорлик масалаларида муҳим аҳамиятга эга.
Оқсоқоллар кенгаши Марказий Осиё мамлакатлари жамиятлари назарида минтақавий ҳамкорликнинг қонунийлигини кучайтириши муҳимлигини таъкидлаш лозим. Унинг фаолияти нафақат элиталар, балки минтақа халқларининг ҳам қарор қабул қилиш жараёнларига жалб этилганлик ҳиссини уйғотади. Шу тариқа, давлатлар ва жамиятлар ўртасида, авлодлар ўртасида, ўтмиш тажрибаси ҳамда келажакдаги тараққиёт стратегиялари ўртасида кўприк яратилади.
Шуни таъкидлаш керакки, минтақаларнинг барқарорлиги нафақат шартномалар ва институтлар орқали, балки ўзаро муносабатларнинг меъёрлари, қадриятлари, ўзига хослиги ва анъаналари орқали ҳам шаклланади. Шу маънода Оқсоқоллар кенгаши Марказий Осиё ўзига хослигини шакллантириш воситаси бўлиб, минтақа умумий тарихий йўл, умумий муаммолар ва умумий тақдир макони эканлиги ҳақидаги тасаввурни мустаҳкамлайди.
Умуман олганда, Оқсоқоллар кенгашини умумий тарихий йўл, умумий муаммолар ва умумий келажак учун масъулият билан бирлашган Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва субъективлигини мустаҳкамлаш воситаси сифатида кўриш мумкин. Ушбу ташаббуснинг стратегик қиймати ҳам айнан шунда.

“Дунё” АА