Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг бўлажак биринчи йиғилиши Хитой ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Хитойнинг етакчи "Синьхуа" ахборот агентлиги Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишига бағишланган мақолани тарқатди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Нашрда шу йилнинг 19-21 май кунлари "Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш" мавзусидаги Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақидаги аниқ маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим этилган.
Ташкилотчилар – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.
"Форум иштирокчилари Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қиладилар", – деб ёзган "Синьхуа" агентлиги.