Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Марказий ва Жанубий Осиёлик мутахассислар мазкур минтақадаги ўзаро алоқа масалаларини муҳокама қилишди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Марказий ва Жанубий Осиёлик мутахассислар мазкур минтақадаги ўзаро алоқа масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақаларо тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан 9 сентябрь куни Хитой, Покистон, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг этакчи илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ва экспертлари иштирокида «Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги ва Марказий Осиё: ўзаро алоқаларнинг ривожланаётган имкониятлари» мавзуида халқаро видеоконференция ўтказди.

Стратегик ва минтақаларо тадқиқотлар институти хабарига кўра, онлайн мулоқотда Марказий ва Жанубий Осиё минтақасида юзага келган вазият, Хитойнинг “Бир камар, бир йўл”, “Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги” ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро алоқани мустаҳкамлашга қаратилган бошқа лойиҳалари хусусида фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақаларо тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Саъдулло Расулов ўз чиқишида Тошкентнинг Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасида барқарор стратегик коммуникациялар тармоғини шаклантиришга қаратилган энергетика ва транспорт-логистистика лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдорлигини қайд этди.
Шу муносабат билан С.Расулов Ўзбекистон Марказий Осиёда ўзаро алоқани кучайтиришга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурганини эслатиб ўтди. “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўл қурилиши лойиҳаси шулар жумласидандир. Ушбу лойиҳа минтақанинг транспорт салоҳиятини рўёбга чиқариш ва “Хитой-Марказий Осиё-Ғарбий Осиё”иқтисодий йўлагини шакллантиришга қаратилган.
Ушбу йўлнинг аҳамияти шундаки, у Хитойда Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига борадиган энг қисқа йўлдир. Унинг мавжуд йўналишлардан фарқи, бу йўлда масофа 900 км га, юкларни ташиш вақти эса, 7-8 кунга қисқаради.
Шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиёни Афғонистон орқали Яқин Шарқ орқали энг қисқа йўл орқали боғлайдиган, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларининг МДҲ ва Европа бозорларига чиқиш имконини берадиган қатор лойиҳаларни ҳам таклиф этмоқда.
Уларнинг биринчиси, Покистоннинг Гвадар ва Карачи портларига чиқиш имконини берадиган “Мозори-Шариф – Қобул – Пешевор” темир йўл қурилиши. Иккинчиси, Эроннинг Чобахор портига чиқиш имконини берадига “Мозори-Шариф – Ҳирот - Қандаҳор” темир йўлининг ётқизилиши.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақаларо тадқиқотлар институти эксперти Ўзбекистон фақат транспорт йўлакларини ётқизиш билан чекланмасдан, ТАПИ, CASA-1000 ва ЛЭП-500 Сурхон–Пули-Хумри сингари энергетика лойиҳаларининг амалга оширилишини ҳам қўллаб-қувватлашини қайд этди.
Унинг фикрича, транспорт коммуникациялари ва ягона энергетика инфратузилмаси янги иш ўринларини яратади, савдо ва тараққиётни рағбатлантиради, шу орқали Афғонистондаги инқирозни сиёсий тартибга солиш жараёнига зарур ижтимоий-иқтисодий базани яратади.
Бундан ташқари, минтақани иқтисодий ривожлантириш дастурлари минтақа мамлакатларининг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликка эришиш зарурлигин тўғрисидаги консенсусни шакллантиришда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Онлайн-мунозаранинг бошқа иштирокчилари ҳам бу фикрни маъқулладилар. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Афғонистондаги доимий вакили Хуссайн Ботсанининг қайд этишича, бугунги кунда Афғонистон инқирози Марказий ва Жанубий Осиёда ўзаро алоқанинг мустаҳкамланишига тўсқинлик қилаётган асосий тўсиқлардан биридир. Айни дамда, у Ўзбекистоннинг Афғонистонни транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш орқали Марказий Осиёдаги савдо-иқтисодий алоқаларга жалб қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларига юксак баҳо берди.
Унинг маълумотларига кўра, Афғонистон ҳукумати ХХР ва ПИР билан “Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги” лойиҳаси доирасидаги музокараларни фаоллаштирди. Шунингдек, Қобул ҳам “Бир камар, бир йўл”лойиҳаси доирасида ва икки томонламала форматларда Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини билдирди.
Х.Ботсанининг фикрича, Афғонистонни Марказий ва Жанубий Осиёдаги минтақавий жараёнларга янада фаол жалб қилиш бу мамлакатда узоқ муддатли барқарорликнинг сақланишига хизмат қилади.
Ўз навбатида, ХХР нинг Фудан университети Жанубий Осиё тадқиқотлар маркази директори Лин Минвинг Хитой ўз тараққиёт йўлида катта ютуқларга эришгани ва қўшни мамлакатларга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканини билдирди. “Бир камар, бир йўл” лойиҳасининг муҳим мақсадларидан бири – минтақада ХХР атрофида ўзаро алоқани мустаҳкамлашдир.
Хитой экспертининг фикрича, бу нафақат Хитой, балки шунингдек, барча энг яқин мамлакатларнинг ҳам хавфсизлиги ва барқарор тараққиётини таъминлаш имконини беради. Лахор тадқиқотлар маркази раиси Шамшад Ахмед Хоннинг фикрича, “Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги” лойиҳаси ҳамкорликдаги ривожланиш ва иқтисодий фаровонлик учун ажойиб имкониятларни тақдим этади. Унинг маълумотларига кўра, ҳозирги кунга қадар ХХР ва ПИР ушбу йўлак қурилиши доирасида 30 дан зиёд лойиҳаларни амалга оширишди.
Айни пайтда 2 та саноат паркини қуриш ва бошқа йирик инфратузилма лойиҳаларини тугатиш ишлари амалга оширилмоқда. Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги” лойиҳаси дунё миқёсида Хитой билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси доирасида 60 та йирик лойиҳалардан биридир. Исломобод ва Пекин бу йўлакни Жанубий ва Марказий Осиёда ўзаро алоқани мустаҳкамлашга қаратилган муҳим лойиҳа деб қарашмоқда.
Қирғизистоннинг Покистондаги элчиси Эрик Бейшембиев Марказий Осиёдан Иркештом ва Торугарт чегара пунктлари орқали Хитойга ва ундан Покистонга энг қисқа автомобиль йўли мавжудилигини қайд этди. Унинг маълум қилишича, Бишкек Покистон-Хитой-Қирғизистон-Қозоғистон ўртасида транзит транспорти бўйича тўрт томонлама келишувда самарали иштирок этмоқда.
Бироқ, дипломатнинг фикрича, режалаштирилаётган “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўл лойиҳаси Покистон ва Хитой транспорт йўлларининг Қирғизистон орқали Марказий Осиё йўллари билан туташуви учун янги имкониятлар эшигини очади.
Айни дамда Эрон Ислом Республикасининг Яқин Шарқ ва стратегик тадқиқотлар институти директори Кайхан Барзигар Теҳроннинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасидаги лойиҳалари доирасида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини маълум қилди.
Экспертнинг фикрича, Хитой бу ҳамкорликка Теҳронни янада фаол жалб қилиши ва трансминтақавий йўлакларни шакллантиришда Эроннинг географик жойлашувидан фойдаланмоғи керак.
Умуман, видеоконференция Марказий ва Жанубий Осиёда ўзаро алоқа масалаларини тадқиқ этишга қаратилга тадбирлар туркумининг давоми бўлди.
Вебинар Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ҳамда Хитойнинг ўзаро алоқани янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканликларини намойиш этди.

ИА "Дунё"