МАРТ ОЙИДА ТОШКЕНТГА БМТ БОШ КОТИБИ АНТОНИУ ГУТЕРРИШНИНГ КЕЛИШИ КУТИЛМОҚДА
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил март ойининг учинчи декадасида Тошкентда “Афғонистон — тинч келажак сари йўл” мавзуида халқаро вазирлар конференциясини ўтказилади. Унинг асосий мақсади: Афғонистондаги тинчлик музокараларининг асосий тамойилларини мувофиқлаштириш, Афғонистон ҳукумати ва қуролли мухолифат ўртасида музокаралар олиб бориш механизмини ишлаб чиқиш, музокаралар жараёнини қўллаб-қувватлаш учун халқаро қўшма тадбирларни мувофиқлаштириш.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг маълум қилишича, Тошкент конференциясининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, БМТ Бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили Тадамичи Ямамото, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича Олий вакили Федерика Могерини, шунингдек, Россия, Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони ва Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи ишлар идоралари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Бугун Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши Евроосиё минтақасининг барча мамлакатларига катта наф келтириши ҳеч кимга сир эмас. Бу яқинда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Афғонистонда вазиятни бартараф этишга бағишланган учрашувида ҳам қўшни давлатлар вакиллари ҳамда асосий ташқи иштирокчилар томонидан бир овоздан таъкидланди. Уларнинг сўзларига кўра, сўнгги 20 йиллик тажрибага таянилса, Афғонистон Ислом Республикасидаги мавжуд муаммоларни куч билан ҳал этишга уринишлар самарасизлигини аниқ кўрсатмоқда. Шу муносабат билан, Афғонистондаги тинчлик ва хавфсизликнинг асосий масалалари, шунингдек, марказий ҳукумат ҳамда қуролли мухолифат кучлари ўртасида бевосита мулоқот орқали ўзаро келишувга эришиш бўйича кенг миқёсли халқаро консенсусга эришиш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ заруратдир.
Шу нуқтаи назардан қараганда, Тошкент конференцияси ташаббуси бугунги кунда Афғонистондаги вазиятни ҳал қилиш жараёнига жалб қилинган кўплаб давлатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Россия шу йилнинг мартида бўлиб ўтадиган Афғонистон масалалари бўйича вазирлар учрашуви йиғилиши ташаббусини илгари сурган Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди", деди.
Хорижлик экспертларнинг айтишича, 1999 йилда Тошкентда Ўзбекистоннинг ташаббуси билан "6 + 2" мулоқот гуруҳи йиғилиши низолашаётган томонлар вакиллари, хусусан, “Толибон” ҳамда Афғонистоннинг қўшни мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари, Россия ва Америка Қўшма Штатлари иштирокида бўлиб ўтган эди. Музокаралар якунида Афғонистондаги можароларни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан Тошкент декларацияси қабул қилинди. Халқаро кузатувчилар Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик жараёнини тарғиб қилиш бўйича муваффақиятли тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, олдинда турган навбатдаги йиғилиш афғон муаммосини ҳал этишда муҳим қадам бўлиши мумкин, деб таъкидлашди.