Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

МДҲ саммити: кўп томонлама амалий ҳамкорлик самарадорлигини ошириш йўлида

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
МДҲ саммити: кўп томонлама амалий ҳамкорлик самарадорлигини ошириш йўлида

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Ҳамдўстликка аъзо давлатлар раҳбарлари кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини ҳамда халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қиладилар.
Ўзбекистон МДҲ ташкил топганидан бери савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, транспорт-коммуникация тармоқларини ривожлантириш, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли асосда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлиб келмоқда.
Ҳамдўстлик доирасида Ўзбекистон унинг низом (Давлат раҳбарлари, Ҳукумат раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлари ва Иқтисодий кенгашлар, Парламентлараро Ассамблея) ҳамда тармоқ тузилмалари фаолиятида фаол иштирок этади. Хусусан, «Йўл хариталари»ни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон 24 та соҳавий ҳамкорлик органига қўшилди, натижада МДҲнинг 86 та органидан Ўзбекистон 65 та тармоқ тузилмалари фаолиятида иштирок этмоқда, уларнинг мақсадли вазифалари миллий манфаатларга жавоб беради ва Ўзбекистон томонининг қизиқишини тасдиқлайди.
2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Ҳамдўстлик доирасидаги фаолиятини сезиларли даражада фаоллаштирди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-2022 йилларда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишларидаги иштироки якунлари бўйича имзоланган ҳужжатлар ва Ўзбекистон томонидан илгари сурилган 100 дан ортиқ ташаббусларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида «Йўл хариталари» қабул қилинган.
2020 йилда Ўзбекистон МДҲга раислик қилди. Раислик давомида COVID-19 пандемияси чекловларига қарамай, 50 дан ортиқ тадбирлар, жумладан, Давлат раҳбарлари кенгаши, Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Иқтисодий кенгаш ва бошқаларнинг онлайн мажлислари ўтказилди. Йил давомида Ўзбекистон БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги турли тадбирларда МДҲ вакили сифатида иштирок этди. БМТ Бош Ассамблеясининг 2020 йил ноябрь ойида БМТ ва МДҲ ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги резолюцияси ташаббуси илгари сурилиб, ушбу ҳужжатнинг бир овоздан қабул қилиниши таъминланди.
Давлатимиз раҳбари томонидан Ҳамдўстлик саммитлари доирасида илгари сурилган ташаббуслар пандемия таъсири шароитида иқтисодиётни, савдо ва ҳамкорлик алоқаларини тезроқ тиклаш, «яшил» ва соддалаштирилган йўлаклар амалиётини кенг жорий этиш, ўзаро электрон савдони ривожлантириш бўйича ягона платформа яратиш, самарали ҳудудлараро ва трансконтинентал транспорт йўлаклари тизимини ишга тушириш, қўшма инновацион дастурларни фаол илгари суриш ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, МДҲ Иқтисодий кенгаши фаолиятини кучайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва «яшил» кун тартибини илгари суриш, биохавфсизликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, меҳнат бозорини яхшилаш, ўзаро сайёҳлик оқимини тиклаш ва маданий-гуманитар алмашувни кенгайтириш, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган эди.
«Шуни мамнуният билан қайд этмоқчиманки, мавжуд хатарларга қарамасдан, биз МДҲ доирасида барча йўналишлар бўйича ижобий ўсиш суръатларини таъминлашга эришмоқдамиз, - деди Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 14 октябрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитидаги нутқида. - Хусусан, Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик давлатлари билан товар айланмаси, ўтган йил якунига кўра, 35 фоизга ошди, жорий йил бошидан буён эса яна учдан бир баробар ўсди. Машинасозлик, энергетика, кимё, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Биргина сўнгги ойларнинг ўзида МДҲ мамлакатларидаги шерикларимиз билан 800 дан ортиқ янги корхоналар ишга туширилди».
2022 йилда Ўзбекистонда илк бор Ҳамдўстлик ижодий ва илмий зиёлилари форуми (12-13 декабрь, Тошкент) ва МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг сессияси (27-29 октябрь, Самарқанд) бўлиб ўтди. Тадбирларда Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлардан 700 дан ортиқ илмий ва ижодкор зиёлилар вакиллари, депутатлар, олимлар ва экспертлар, ҳамкор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон томони ташаббуси билан ишлаб чиқилган Санитария-эпидемиологияга оид фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим қабул қилинди.
2023 йил 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Учрашув якунида иштирокчи давлатларнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган 9 та ҳужжат қабул қилинди.
Жумладан, Самарқанд шаҳрини 2024 йилда МДҲнинг «Маданият пойтахти», Тошкент шаҳрини эса «Ёшлар пойтахти», деб эълон қилиш бўйича ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди ва тасдиқланди.
8 июнь куни Сочи шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон томонининг таклифи билан МДҲ саноат кооперациясини ривожлантириш концепцияси ва 2030 йилгача бўлган даврда Ҳамдўстликнинг саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи қабул қилинди. Шунингдек, 2012 йилнинг ноябрь ойидан буён давом этган музокаралар Ўзбекистоннинг фаол иштироки натижасида якунига етган «Хизматлар, муассасалар, фаолият ва инвестициялар эркин савдоси тўғрисида»ги шартнома ҳам имзоланди.
Мухтасар айтганда, Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтадиган МДҲ етакчиларининг навбатдаги учрашуви асосий натижаларни сарҳисоб қилиш ва Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг кейинги режаларини белгилаб олиш имконини беради. Давлат раҳбарлари ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик, саноат кооперацияси, электрон тижорат, шубҳасиз, Ҳамдўстликнинг барча мамлакатларининг узоқ муддатли манфаатларига жавоб берадиган МДҲ салоҳиятини янада оширишга қаратилган илгари эришилган келишувларни муҳокама қиладилар ва уларни амалга ошириш бўйича навбатдаги қадамларни белгилайдилар.
/ИА «Дунё»/.