Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Мева-сабзавот экспорти ва маркетингдаги муаммоларни бартараф этиш пайти келди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Мева-сабзавот экспорти ва маркетингдаги муаммоларни бартараф этиш пайти келди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, кооперацияни йўлга қўйиш, замонавий ресурс тежамкор технологияларини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш мақсадида қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Маълумотларга кўра, жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси 205 миллиард долларни ташкил этган бир пайтда, республикамизнинг мазкур бозордаги улуши бир фоизга ҳам етмаяпти. Ушбу маҳсулотларнинг мамлакат экспорти таркибидаги улуши эса атиги 7 фоизни ташкил этди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда мева-сабзавотлар экспортини ривожлантириш истиқболлари, соҳадаги мавжуд муаммолар, ишлаб чиқарувчи ва экспортчиларда учраётган муаммоларни бартараф қилиш борасидаги ишлар ҳақида “Ўзбекистон экспортчилари“ уюшмаси раиси Мухтор УМАРОВ билан суҳбатлашдик.

– Сўнгги пайтларда мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича амалга оширилган ишларга қарамасдан экспорт кўрсаткичи ҳамон паст даражада қолмоқда. Жаҳон банки статистик маълумотларига кўра, республикамиз узумни қуритиш ҳажми жиҳатидан юқори ўринларда бўлсада, экспорт ҳажми бўйича Афғонистондан кейинги ўринларда турибди. Бу каби ҳолатларнинг сабаби нимада?

– Мамлакатимизда йирик кластерларнинг етишмаслиги бу борадаги муаммолардан биттаси ҳисобланади. Ҳозир деҳқон ва кичик фермер хўжаликлари кичик томорқа ва далаларда маҳсулот етиштиради. Бу маҳсулотни улар якка ҳолда қайта ишлаши учун замонавий ускуна ёки техникалари йўқ. Ўзбекистонда энди 40 га яқин боғдорчилик кластерлари ташкил этилаяпти.

Бу кластерларнинг ташкил этилиши бизга нима беради? Аввало, йирик плантациялар вужудга келади. Яъни, ўша кластерни ташкил қилган тадбиркор деҳқон ва фермерларни атрофига бирлаштириб, катта ҳажмда маҳсулот йиғади. Ана шу маҳсулотларни шартнома асосида экспортга йўналтириш мумкин. Афсуски, бизда бу ҳали тизимли йўлга қўйилмаган. Айримлар бозор талабларини ҳисобга олмасдан ўзларига маъқул маҳсулот етиштирмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркор ва деҳқонларимиз экспортда стратегик қарорлар қабул қилишни ва бозорни тўғри тушуна олмаяпти. Жаҳон истеъмол бозорида қайси мева ёки сабзавот тури, навига талаб юқорилигини ўрганмасдан, ўзлари билганича маҳсулот етиштирмоқда. Шу билан бирга, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришда уларни истеъмолчиларга сифатли ҳолда етказиб бериш, маълум вақт сақланиши ва қадоқлаш каби омилларни ҳисобга олиш жуда муҳимлигини баъзида унутиб қўймоқда. Меваларни қуритишга келадиган бўлсак, бу ерда ҳам худди шу каби вазият. Яъни, катта плантацияларнинг етишмаслиги ва фермерларимизнинг замон билан ҳамоҳанг ҳаракатланмаётгани кўпинча бизни халқаро рейтингда орқада қолдиради.

– Умуман олганда, жорий йилда Ўзбекистон экспортида мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмини кескин ошириш ва уларнинг ассортименти қандай бўлади?

– Жорий йилда мева-сабзавот маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш, янги маҳсулотларни тайёрлаш борасида оз бўлсада янгиликлар бор. Хусусан, янги турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан қизилмия, брокколи карами, пиёзнинг янги навлари етиштирилмоқда. Эндиликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми ва турини кенгайтириш борасида бир қатор режаларимиз бор.

Ўзбекистон экспорт географиясини кенгайтириш бугуннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бу борада уюшмамиз томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Бундан ташқари, уюшмамиз 12 мамлакатда ўз бизнес ваколатхонасини очди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда илк бор Бизнес элчилик мақоми таъсис этилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, ҳамкор топишда бизнес элчиларимиз самарали фаолият олиб бормоқда. Бизнинг энг потенциал бозорларимиздан бири бу – Хитой бозори ҳисобланади. Ушбу бозорга шиддат билан киришимиз зарур. Айни вақтда пандемия даври бўлишига қарамасдан мамлакатимизда етиштириладиган маҳсулотларга хитойликлар томонидан талаб юқори бўлмоқда. Шу боис, биз профессионал даражада маҳсулотларни қайта ишлаб, қадоғини замон талабларига жавоб берадиган ҳамда карантин қоидаларига мос равишда тайёрлаяпмиз.

Таъкидлаш жоиз, Хитой бозорига кўплаб маҳсулот тури бўйича кириш имконияти бор. Бироқ, тадбиркор, деҳқон ва фермерларимиз ҳали ҳам талаб қилинадиган сифатга эга бўлган маҳсулотнинг катта ҳажмини таъминлаб бера олмаяпти. Муваффақият бу – бозорни тушунишдаги ёндашувларнинг тубдан ўзгаришидир. Шундагина тадбиркор ўз бизнесини истеъмолчига нисбатан “юзма-юз” ўзгартириши ва фақат шу йўл билан барқарор натижага эришиши мумкин.

– Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларнинг хусусияти ва сифатидан келиб чиқиб, экспорт учун қайси давлатлар бозори истиқболли деб ҳисоблайсиз?

– Юртимизда тилёрар, витаминларга бой мева-сабзавот етиштириш борасида имкониятлар етарли. Юқорида айтганимдек, маҳсулотимизни қадоқлаш, янги навларни яратиш борасида ишларни йўлга қўйсакгина жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллай оламиз.

Ҳозир Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотининг 99 фоизи фақат Россия ва МДҲ мамлакатлари бозорида қизиқиш ўйғотади. Афсуски, Россияда ҳам ушбу маҳсулотлар бозори борган сари торайиб бормоқда. Биргина мисол, илгари истеъмолчиларимизнинг асосий қисми катта ёшдаги аҳоли ҳисобланган. Бугунги кун Россия ёшлари эса анъанавий ўзбек узум навларини сотиб олишни истамайди. Сабаби меваларимиз асосан ёғоч яшикда бўлиб, чанг ва бошқа нарсалардан ҳимоялаш учун усти дока билан ёпилади. Бу уларга ёқмайди. Уларнинг қулай, ихчам, мевалар сифатини йўқотмаслиги учун мўлжалланган қадоқларда сотиладиган уруғсиз навларга қизиқиши ошиб бораяпти. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Ўзбекистонда етиштирилган қовун, қовун қоқиси, гилос каби полиз ва мева маҳсулотлари Европа бозорларида харидоргир. Ушбу маҳсулотларни қуритиш, қадоқлаш учун юртимизга замонавий технологиялар олиб кирилса, қуритилган маҳсулотларни Европа, Хитой ва Корея каби давлатларга юқори кўрсаткичда экспорт қилиш мумкин бўлади.

– Сўнгги йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайси жаҳон бозорида муваффақиятга эришди?

– Сўнгги уч йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Хитой бозорига кириб борди. Бундан ташқари, Корея ва Малайзия давлатларига ҳам экспорт йўлга қўйилди. Шунингдек, Европа давлатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кириб борди. Боя айтганимдек, бугунги кунда Ўзбекистонда етиштирилаётган қовун ва қовун қоқиси европаликларга жуда манзур бўлаётир. Бу ўз навбатида, қовун ва қовун қоқиси экспортини кенгайтириш учун қулай имконият яратмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қовунларни сифатли ва хусусиятларини йўқотмаган ёки максимал даражада тайёрлаш учун замонавий техникалар кам. Шу боис ҳам айни пайтда хорижий давлатлардан мазкур жараённи амалга оширадиган замонавий техникаларни олиб келиш бўйича ишлаяпмиз.

ЎзА мухбири
Шаҳноза МАМАТУРОПОВА
суҳбатлашди.

UzA