Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Минтақавий интеграциянинг янгича манзараси. Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик ва иттифоқчилик стратегиясини муваффақиятли тарзда илгари сурмоқда.

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Минтақавий интеграциянинг янгича манзараси. Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик ва иттифоқчилик стратегиясини муваффақиятли тарзда илгари сурмоқда.

Ташқи сиёсатдаги рақобат ҳақида сўз борар экан, кўпинча коинотни тадқиқ этиш борасидаги ўзига хос пойгани — энг йирик давлатларнинг технологик жиҳатдан бир-биридан ўзиб кетишга бўлган тинкани қуритувчи ҳаракатларини мисол келтиришади. Шубҳасиз, сайёрамизни ўраб турган поёнсиз маконни забт этишга қаратилган ҳаракатлар ўз натижасини берди: биринчи сунъий йўлдош учирилди, инсоннинг коинотга илк парвози амалга оширилди, инсон биринчи марта Ойга қадам қўйди ва ҳакозо. Аммо шу саъй-ҳаракатлар рақобатда эмас, ҳамкорликда амалга оширилганида воқеалар ¬бошқача тус олган: ютуқлар — янада салмоқли, сарфланган маблағ эса — нисбатан камроқ бўлган бўларди.

Тадқиқотчиларнинг эслашича, Ойга парвоз қилиш бўйича ¬Америка Қўшма Штатлари ва собиқ Шўро давлатининг қўшма лойиҳаси 1961 йилдаёқ амалга оширилиши мумкин эди. Лекин у рўёбга чиқмади. Шундай бўлса-да, қарийб ўттиз йил хаёлий маъволардагина мавжуд бўлган ҳамкорлик ғояси, ниҳоят, самовий маконда ҳақиқатга айланди. Халқаро космик станциянинг ишга туширилиши жиддий тадқиқотлар ва салмоқли кашфиётлар даврини бошлаб берди.
Бундай ёндашув бугунги кунда дунёда кечаётган жараёнларга ҳамоҳанг дейиш мумкин. Ривожланиб борганимиз сари ечилиши керак бўлган масалалар ҳам қи¬йинлашиб, кенгайиб бораверади. Бундай ҳолатда одамлар ҳам, мамлакатлар ҳам рақобатдан воз кечиб, бирлашишга, ҳамкорлик ўрнатишга интила бошлайди. Айнан шу йўл билан ортиқча харажатларни камайтириш, “янги велосипед ихтиро қилиб” бир-бирларининг ҳаракатларини такрорлаб ўтирмасдан мақсадга эришиш мумкин. Бу эса ҳар бир томон учун фойдалидир.
Албатта, рақобатга асосланган тафаккур доирасидан чиқа олиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бундай дунёқараш бизнинг минтақамизда ҳам ўнлаб йиллар давомида ҳукмрон бўлди. “Ким бойроқ? Кучлироқ? Муҳимроқ?” каби саволларга жавоб тариқасида берилган субъектив баҳолар қанчадан-қанча саъй-ҳаракатлару маблағларнинг исроф этилишига сабаб бўлди. Аслида улар фойдалироқ ишларга сарфланиши мумкин эди. Амалда эса чинданам муҳим бўлган муаммолар четда қолиб кетаверди, зиддиятлар тобора кескинлашиб, очиқчасига қарама-қаршиликлар юзага келиш эҳтимоли орта борди.
Бундай вазиятдан чиқиш учун чинакам ўзгаришлар рўй бериши керак эди. Ва бу олти йил муқаддам юз берди: Шавкат ¬Мирзиёев Марказий Осиё минтақасини янги Ўзбекистон ташқи ¬сиёсатининг устувор йўналиши деб эълон қилди.
Бу ғоянинг амалдаги рўёби сифатида минтақадаги давлатлар раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари уюштирилди ва мунтазам давом этмоқда. Бундай учрашувларда Марказий Осиёнинг улкан салоҳиятидан тўла фойдаланишга қаратилган, муҳими, барча тарафларнинг манфаатлари ҳисобга олинган аниқ чора-тадбирлар белгиланади. Сиёсий ирода туфайли тарихан қисқа муддатда қўшни давлатлар бир-бирларини тинглаган ҳолда йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳамкорликда ҳал қила бошладилар. Иқтисодий ҳамкорлик янги ¬босқичга чиқди, одамларнинг ўзаро борди-келдилари анча соддалашди. Яқин-яқингача буни тасаввур қилиш ҳам қийин эди. Минтақада мутлақо бошқача сиёсий муҳит шаклландики, буни бугун бутун дунё тан олмоқда ва айниқса, улкан маконда хавфсизлик ва тараққиётни таъминлашда ўта муҳим бўлган бу ишда Ўзбекистон етакчисининг роли ва ҳиссаси алоҳида эътироф этилмоқда.
— Сиз Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг минтақавий ҳамкорлигини кенгайтириш орқали қўшни мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганингизни алоҳида қайд этмоқчиман, — дейилади шу кунларда Шавкат ¬Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байдендан келган мактубда. — Бу саъй-ҳаракатлар Марказий Осиёда ва унинг ташқарисида равнақ ва барқарорликни таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда.

Кутилаётган ўсиш — залварли
Бир қатор экспертларнинг баҳолашича, минтақа давлатларининг умумий ЯИМ кейинги тўрт йилда 25 фоизга ўсиб, 300 миллиард доллардан ортди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги қўшнилари билан савдо айланмаси 2,6 баравар кўпайди ва 6,5 миллиард доллардан ошди. Яқинда Европа тикланиш ва тараққиёт банки минтақавий иқтисодий истиқболлар тўғрисидаги маърузасини чоп этди. Тадқиқотга кўра, ушбу молиявий муассаса таҳлилчилари Марказий Осиёда энг юқори ўсиш суръатини кутишмоқда.
Мазкур банк ишлайдиган мамлакатлар бўйича умумий олганда, жорий йил учун башорат қилинаётган ўсиш фақат 2,1 фоизни ташкил этади. Бунда иқтисодчилар давлатларнинг ярмидан кўпи, айниқса, Евроиттифоқ доирасидаги давлатлар учун кутилмаларни пасайтиришди. Шундай шароитда Марказий Осиё ЕТТБнинг энг фаол ривожланадиган минтақасига айланади, дея таъкидланади маърузада. Жорий йилда иқтисодиётнинг умумий ўсиши — 4,9 фоиз, 2024 йилда эса 5,4 фоиз бўлиши башорат қилинмоқда.
Мамлакатлар кесимидаги башорат бўйича эса, Ўзбекистан иқтисодиёти жорий йилда 6,5 фоизга ортади. ¬Кейинги йилларда муносабатларимиз изчиллигига яққол мисол бўла оладиган Туркманистонда ҳам шундай кўрсаткич кутилмоқда.
Ҳамманинг эсида Президент ¬Шавкат Мирзиёевнинг илк хорижий сафари Туркманистонга бўлган ва бу воқеа дунё ҳамжамиятига янги Ўзбекистон, энг аввало, ўз қўшнилари билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи эканини, бу алоқалар ҳар икки томонга ҳам катта фойда келтирган ҳолда йилдан-йилга мустаҳкамланиб боришини кўрсатиб берганди.
Президентимизнинг ўтган йили октябрда бўлиб ўтган Ашхободга давлат ташрифи ҳамда самарали музокаралар якунлари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яқин қўшничилик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга хизмат қилди. Мазкур ташрифни катта қизиқиш билан кузатган ижтимоий-сиёсий доиралар вакиллари ва экспертлар фикрича, учрашув Тошкентнинг Марказий Осиёдаги позицияси янада кучаяётганининг ва умуман, давлатимиз ташқи сиёсати самарадорлигининг ёрқин далолатидир.
“Жанубий Кавказ” сиёсатшунослар клуби раҳбари, озарбайжонлик Ильгар Велизаденинг фикрича, Ўзбекистон минтақадаги барча давлатлар билан икки томонлама муносабатларини сезиларли даражада кучайтирди. Туркманистонга ташриф эса Марказий ¬Осиёда мулоқотни ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси барқарор ўсиб, ўтган йил якуни бўйича миллиард долларга яқинлашганини айтиб ўтиш кифоя. Яқин йилларда томонлар товар -айирбошлаш ҳажмини икки баравар ошириш ва таркибини сифат жиҳатдан такомиллаштириш ниятида.
Оммавий ахборот воситаларида хабар берилганидек, Президентлар Шавкат ¬Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки мамлакат ўртасидаги Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни олқишлар остида имзолашди. Унинг асосида савдо-иқтисодий алоқаларни янада яхшилаш мақсади бўлса-да, икки қўшни мамлакат маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ҳам унутмайдилар. 2018 йили мамлакатимиз пойтахтида “Ашхобод” боғи очилган эди. Туркманистон -пойтахти Ашхободда эса “Тошкент” боғи очилди. Бу икки боғ Ўзбекистон ва Туркманистон халқлари ўртасидаги узвий ришталарнинг ифодаси бўлди.
Шу йил февраль ойи бошида Ўзбекистон ва Туркманистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлашди. Қўшничилик одатига кўра, томонлар совғалар алмашишди. Мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ҳурмат белгиси сифатида Туркманистондан бизга суюлтирилган газ етказиб берилди, ўз навбатида, Ўзбекистон ҳам замонавий “Тез ёрдам” машиналари жўнатди. Буларнинг ҳаммаси ҳар икки давлатнинг қадимий анъаналарига мос бўлиб, стратегик шерикликнинг ривожланаётганидан далолатдир. Айни пайтда глобал сиёсий доиралар Марказий Осиёда ўзаро ишонч муҳити шаклланганига ва бу минтақадаги мамлакатлар зарур пайтда ҳеч қандай ташқи тавсияларсиз бир-бирларини қўллаб-қувватлашларига амин бўлишди.

Соат милларини орқага қайтариб...
АҚШ Япониядаги Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташлаганидан икки йил ўтиб — 1947 йили Чикагодаги “Ядровий тадқиқотчилар бюллетени” журнали олимлари инсоният эътиборини ядро қуролининг ҳалокатли оқибатларига қаратиш мақсадида рамзий “Қиёмат соати”ни ишга туширдилар. Бу билан улар инсоният ўзини ўзи йўқ қилишига қанчалик яқин қолганини мажозий тарзда эслатиб турмоқчи бўлишди. Бунда соат миллари ярим тунни кўрсатганида “қиёмат қойим” бўлиши назарда тутилган. Ўша пайтда бу соатда ярим тун бўлишига етти дақиқа қолган эди.
Циферблат миллари таниқли олимлар, жумладан, Нобель мукофоти сов¬риндорларидан иборат экспертлар кенгаши хулосаларига кўра силжитилади. Яқинда жаҳон оммавий ахборот воситалари соат миллари ҳайъат қарорига кўра жуда хавфли нуқтагача силжитилганини эълон қилишди: энди улар ярим тунгача бор-йўғи бир ярим дақиқа қолганини кўрсатяпти.
Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги дунё миқёсида шиддатли жараёнлар кечаётган ўзига хос “тарихий эврилиш” палласига тўғри келди.
Ўзбекистон етакчиси ўз маърузаларида инсоният “тарихий эврилиш” палласида эканини, бунда бир тарихий давр ниҳоясига етиб, башорат қилиш мушкул бўлган янги бир давр бошланаётганини таъкидлайди. Дарҳақиқат, дунёдаги келишмовчиликлар, беқарорлик, ядро уруши хавфи, бу ҳам етмагандек, иқлим ўзгаришлари сабаб сайёрамиз умуман йўқ бўлиб кетиш чегарасига келиб қолди. Шундай шароитда, турли жойлардан оқилона фикр-мулоҳазалар ва чақириқлар билдирилаётганига қарамай, тинчликни сақлаб қолиш ва харитада янги “қайноқ нуқталар” пайдо бўлмаслиги учун аниқ хатти-ҳаракатлар етишмаяпти. Мажозий маънода айтганда, “Қиёмат соати” милларини орқага суриш учун реал қадамлар зарур.
Жаҳонда рўй бераётган жараёнлар фонида Марказий Осиё мамлакатлари учун тинчликни, барқарорлик ва иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари ҳар доимгидан-да долзарб бўлиб қолмоқда. Конфликтология бўйича ҳар қандай мутахассис чегарадош давлатлар ўртасида ҳарбий низо келиб чиқишига асосий сабаб қилиб ҳудудий ва чегараолди келишмовчиликларини кўрсатади. Бундай “секин ҳаракатга келувчи бомбалар” бизнинг минтақамиз пойдевори остига ҳам қўйилган. Вақти-вақти билан улар ишга тушиб, қонли тўқнашувларга сабаб бўлиб турибди.
Айнан шу боис экспертлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида чегараларни делимитация қилиш тўғрисидаги битимни сиёсий донишмандликнинг бемисл намунаси, дея баҳолашди. Бу жараёнга давлатимиз раҳбарининг яқинда Бишкекка қилган ташрифи чоғида сўнгги нуқта қўйилди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакат периметридаги хавотирли ўчоқлар ва минтақадаги эҳтимолий келишмовчилик хавфи бартараф этилди.
— Қирғиз — ўзбек чегарасини делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги битимни жуда ижобий баҳолайман, — деди сиёсатшунос, Марказий Осиё бўйича эксперт Аркадий Дубнов. — Бу тадбир тарихий аҳамиятга эга воқеадир. Айниқса, ўша, кўп йиллар давомида бартараф этилмаётган қарама-қаршиликлар, амбициялар, тушунмовчиликлар юз бериб турган жойда.
Қирғизистонлик сиёсатшунос Денис Бердаков, январь ойидаги Шавкат -Мирзиёев ва Садир Жапаровнинг учрашувини шарҳлар экан, Ўзбекистон Президентининг бу ташрифи узоқ йиллардан буён якунида аниқ келишувларга эришилган ягона давлат ташрифи бўлганини қайд этди. Унинг фикрича, Қирғизистонга илк марта шундай товар айирбошлаш таклиф қилиндики, у ҳар икки томонни қониқтирди. Ўзбе¬кистон қўшни мамлакатга ўз саноатини яратишда ёрдам беради ва индустрлаштириш учун йўл очиб беради. Яна гидроэкономика ва қишлоқ хўжалиги соҳасида сезиларли силжишга эришилди, бу эса Фарғона водийсида иқтисодий мувозанатни ўрнатиш имконини беради.
— Сиёсий масалага келсак, Марказий Осиёда Совет Иттифоқига амалда барҳам берилди, — дейди сиёсат¬шунос. — Давлатнинг аниқ ва тартибга солинган чегаралари йўқ экан, ҳалиям СССР тўлиқ бўлиниб кетган деб айтиб бўлмасди. Бу минтақадаги ҳамма республикаларга тегишли муаммо. ¬Дунёда ва минтақада юз бераётган воқеа-ҳодисаларни кўриб, томонлар муаммони тушуниб етишди ҳамда урушнинг олдини олиш учун керак бўлган масалаларни тартибга солишга қарор қилишди. Чегаралари аниқ “чизиб қўйилмаган” давлат кучсиз бўлади. Ва айнан шу, тарихий аҳамиятга эга ташриф куни баҳсларга чек қўйилди.

Кураш ўрнига шериклик
“Қозоғистон vs Ўзбекистон: етакчилик учун кураш кескинлашяптими?”, “Ўзбекистон Қозоғистондан “сакраб” ўта оладими?”, “Қозоғистон ва Ўзбекистон: рақобатми ё ҳамкорлик?” — шу каби сарлавҳалар остидаги ахборот материаллари яқин-яқингача интернет маконида тез-тез кўриниб қолар эди. ¬Экспертлар ва гапдонлар икки мамлакатдан қайси бирининг иқтисодиёти кучлироқлигини ва кўпроқ истиқболга эгалигини, қайси бири ҳарбий-сиёсий гегемонликка даъвогару қай бири ортда қолишини жиддий муҳокама қилиш билан банд эди.
Замонавий дунёда шундай манзара юзага келдики, унда кимларгадир биринчи, кимларгадир эса иккинчи деган ёрлиқлар осилди, бунда қандай йўл билан бўлса-да, “рақиб”дан шубҳали “етакчилик” мақомини тортиб олиш истаги пайдо бўлди. Бу эса айримларга жуда ёқди ҳам. Лекин бизнинг мамлакатларда манзара буткул бошқача.
Минтақамиздаги аҳоли сони ва эгаллаган майдони жиҳатдан энг катта икки мамлакат — Ўзбекистон ва Қозоғистон айни даврда Марказий Осиёнинг ривожига энг катта ҳисса қўшиш мақсадида локомотив ролини бажариб келаётгани айни ҳақиқат. Шу туфайли глобал майдонда бешта қўшни республикани кўпинча фақат умумий тарих, анъаналар ва маданият бирлаштириб турувчи алоҳида давлатлар эмас, балки яхлит, ҳамжиҳат минтақа деб билишади. ¬Экспертлар фикрича, шундай ўзгаришларнинг натижаси ўлароқ давлатлар томонидан минтақавий масалалар бўйича келишилган позицияларни ¬ишлаб чиқиш ҳамда халқаро майдонда ўзаро мувофиқлашув кузатилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида Марказий Осиё давлатларининг ягона позицияси янграй бошлади.
Бундай муҳим ва зарур ўзаро му¬вофиқликка ¬эришишда Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан ўтган йил сўнгида Тошкентда бўлиб ўтган учрашув доирасида имзоланган Иттифоқчилик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги шарт-нома ҳамда Давлат чегарасини ¬демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома катта роль ўйнади.
— Фаол сиёсий мулоқот ва ҳукуматларнинг келишилган ҳолда иш юритиши туфайли қозоқ — ўзбек муносабатлари изчил ривожланмоқда ва барча йўналишда ўсишни намоён этмоқда, — деди қўшни давлат етакчиси. — Биз ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев билан бирга тарихий ҳужжатларни имзоладик, аминманки, улар давлатларимиз ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва ҳамкорлик солномасига зар¬ҳал ҳарфлар билан битилади. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Иттифоқчилик тўғрисидаги шартнома халқларимизнинг янада яқинлашишга бўлган интилишини ифодалайди ва уларнинг азалий манфаатларига мос келади.
МДҲ мамлакатлари институтининг Ўрта Осиё ва Қозоғистон бўйича сектори мудири, Россия Фанлар академия¬си Шарқшунослик институтининг катта илмий ходими Андрей Грозин Иттифоқчилик тўғрисидаги шартноманинг ¬имзоланишини Ўзбекистоннинг яқин қўшнилар билан дўстлик сиёсатининг инъикоси, минтақадаги барча йўналишлар бўйича қарама-қаршиликларнинг камайиши деб атади ҳамда икки етакчи давлатнинг муштарак сиёсий салоҳияти бу салоҳиятларнинг алоҳида-алоҳида мавжуд бўлишидан кўра яхшироқ эканини тушуниб етишдир, дея таъкидлади.
Гўё экспертнинг шу сўзларини тасдиқлагандек ва сиёсий воқеликдаги янги ҳолатга урғу бергандек икки томонлама саммит якунлари бўйича чиққан дастлабки мақолалар орасида интернетда “Тоқаевнинг Тошкентга тарихий ташрифи: минтақадаги етакчи мамлакатлар шериклиги” сарлавҳали материал пайдо бўлди. Мана бу энди мутлақо бошқа мазмунга эга сарлавҳа.

Ишончни тиклаш
Журналист учун бор-йўғи 150 километрлик масофада жойлашган қадимий Истарафшон ёки Хўжандга ижодий сафарга бориш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин бўлмаган даврни жуда яхши эслаймиз. Қарангки, умумий илдизга, умумий тарих ва анъаналарга эга ¬халқлар ўртасида гўё ўтиб бўлмас ¬девор пайдо бўлгандек эди.
Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил бошидаги Душанбега илк ташрифини ҳамкасбларимиз бежиз “икки халқнинг ушалган орзуси”, деб аташмади. Чиндан ҳам шундай бўлди: ташрифдан кейин икки давлат фуқароларининг ўзаро борди-келдиси тикланди, дўстона, қўшничилик муносабатлари янгича руҳ олди. Ўшанда оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Президентларнинг учрашуви якунлари Тошкент ва Душанбе ўртасида деярли чорак аср мавжуд бўлган жарлик бартараф этилиши мумкинлигини кўрсатди, бу эса бир-бири билан жуда яқин халқлар яна яхши қўшничилик асосида яшашига имкон яратди. Экспертларнинг таъкидлашича, қайта йўлга қўйилган мулоқот давлатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга, бутун Марказий Осиёнинг Евро¬осиё маконида бир бутун ягона минтақа сифатида намоён бўлишига ¬хизмат қилди.
Ўшандан кейин ўтган йилларда қўшни республика билан ҳамкорлик жадал ўсиб борди. Бу эса ҳам рақамларда ўз аксини топди — иккитомонлама савдо айланмаси деярли 40 бараварга ¬ортди, ҳам оддий одамлар турмушида намоён бўлди — ўзаро борди-келди одатий ҳолатга айланди.
Мисол учун, ўтган йили қарийб 800 минг нафар ўзбекистонлик Тожикистонга борди, бу — 2021 йилдагига нисбатан тўрт баравар кўп дегани. ¬Шавкат Мирзиёев ва Имомали ¬Раҳмоннинг ўтган йили бўлиб ўтган музокаралари қўшнилар ўртасидаги муносабатларни жуда юқори босқичга кўтарди. Бунинг натижаси эса Абадий дўстлик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши бўлди. Мана шу далилнинг ўзиёқ, агар сиёсий ирода мавжуд бўлса, минтақа давлатлари ўртасида ҳеч қандай ечилмайдиган муаммо ёки қарама-қаршиликлар бўлиши мумкин эмаслигини исботлайди.
Хорижлик таҳлилчилар Марказий Осиё интеграциясида Шавкат Мирзиёевнинг ҳал қилувчи ролини эътироф этишади. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ташкил қилинган учрашув ҳамда форматлар беш давлат раҳбарлари учун ҳар қандай масалани очиқ муҳокама этиш, ҳамкасбларни тинглаш, шерикликнинг энг афзал қирралари ҳақида фикр юритиш имконини берди. Жуғрофий жойлашув, геосиёсий вазият кўрсатиб турибдики, мамлакатларимиз иқтисодиёт ва инфратузилмани диверсификация қилар эканлар, энг аввало, ўзларига ишониши ва минтақа салоҳиятини тўла намоён этишлари керак бўлади. Мавжуд имкониятларни ўз халқлари манфаати йўлида ишга солиш учун эса “Куч — бирликда” деган ибора бугун, айниқса, долзарб эканини унутмаслик жуда муҳимдир.

Ўткир Раҳмат.
“Ҳалқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг бош муҳаррири