Миср ОАВ: Ўзбекистон ва Озарбайжон муносабатлари ХХI асрда анъаналарни инновациялар, дипломатияни аниқ натижалар билан уйғунлаштирган шерикликнинг жонли намунасидир
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мисрнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Президентининг жорий йил 2-4 июль кунлари Озарбайжонга буюрган давлат ташрифига оид туркум мақолалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Жумладан, ушбу мамлакатнинг "Ал-Дипломаси" ахборот агентлиги "Ўзбекистон ва Озарбайжон... Мустаҳкам, ишончли ва стратегик шерикликни қурмоқдамиз" ҳамда "Қорабоғдан Самарқандгача: Евроосиё юрагида умумий келажакни яратиб" сарлавҳали мақолаларни ўз ўқувчилари эътиборига тақдим этди.
Уларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 30 йил тўлгани, шу давр мобайнида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ягона туркий илдиз, ўхшаш қадриятлар ва умумий мақсадлар асосида изчил ривожланиб, мустаҳкам стратегик шериклик мақомига кўтарилгани қайд этилган.
"Икки томонлама муносабатларнинг иқтисодий ўлчови ушбу шерикликнинг асосий устунига айланди. Сўнгги саккиз йил ичида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб саккиз баробарга ошиб, 2024 йилда 253 миллион долларга етди. Ўзбекистон Озарбайжонга 208 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди, импорт эса 45 миллион долларни ташкил этди. Бу мувозанатли ва бир-бирини тўлдирувчи савдонинг ёрқин намунасидир", – деб ёзилган материалларда.
Шунингдек, мақолаларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги шериклик ўз архитектураси билан ҳам ажралиб туриши таъкидланган. Бу сиёсий қарорлар, бизнес ташаббуслари ва илмий тадқиқотлар бир-бирини кучайтирадиган интеграциялашган моделдир. Бу сўзда эмас, балки амалда дипломатия бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда сезиларли натижалар бермоқда.
"Бу стратегик шериклик шунчаки иттифоқ эмас, балки коллектив ўсиш, минтақавий барқарорлик ва глобал ривожланишга таянувчи умумий келажакни кўришдир. Ушбу формат, шунингдек, туркий дунё ва кенгроқ Евроосиё макони учун такрорланадиган моделга айланмоқда – ишонч, ҳаракатлар ва умумий қадриятларга асосланган модель. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўзгарувчан глобал ва минтақавий воқеликларга мослашар экан, уларнинг шериклиги нафақат икки томонлама ўзаро алоқаларнинг муваффақиятли тарихи, балки ХХI асрда анъаналарни инновациялар билан, дипломатияни аниқ натижалар билан уйғунлаштирган ҳамкорлигининг жонли намунасидир", – деб ёзилган "Ал-Дипломаси" АА тарқатган мақолаларда.