Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

МОХИ эксперти: «Марказий Осиё – Ҳиндистон» олий даражадаги саммити кўп томонлама ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
МОХИ эксперти: «Марказий Осиё – Ҳиндистон» олий даражадаги саммити кўп томонлама ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди

Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори ўринбосари Бахтиёр Мустафаев «Дунё» АА учун шарҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ҳиндистон – Марказий Осиё» биринчи саммитидаги иштироки ҳақидаги фикрларини баён қилди.

«Марказий Осиё – Ҳиндистон» саммитининг илк бор олий даражада ўтказилиши, ҳеч шубҳасиз, минтақа ҳаётидаги тарихий воқеа бўлди.

Бириничидан, бу Марказий Осиёга нисбатан дунёнинг етакчи давлатлари, шу жумладан, Ҳиндистон томонидан ишончнинг кучайиши ва эътиборнинг ортиши тасдиғидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган янги минтақавий сиёсат натижасида Марказий Осиё бугун ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш минтақасига айланмоқда. Бу эса дунё ҳамжамияти, хусусан, Ҳиндистон назарида Марказий Осиёнинг жозибадорлигини кучайтирмоқда.

Шу сабабли 2019 йили илк бор Самарқандда ташқи ишлар вазирлиги даражасида ташкил этилган «Марказий Осиё – Ҳиндистон» саммити бугун олий даражада ўтказилмоқда.

Иккинчидан, Ўзбекистоннинг яхши қўшничилик ва дўстона сиёсати натижасида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, инвестиция, транспорт, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларнинг кенгайиши трансминтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун янги имкониятларни очмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ҳиндистон Марказий Осиёга транспорт имкониятларини ва экспорт салоҳиятини оширишда ҳамда иқтисодиётнинг янги ўсиш нуқталарини аниқлашда муҳим бўлган минтақа сифатида қарайди.

Учинчидан, Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш бўйича олиб бораётган сиёсати ва мукаммал ёндошуви омили ҳам ўта муҳимдир. Бу, энг аввало, Ҳиндистон учун долзарб ҳисобланган Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш юзасидан Ўзбекистоннинг позицияси ҳамда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича ижобий тажрибаси билан изоҳланади.

Юқорида санаб ўтилган омиллар сабабли Ҳиндистон Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдордир.

Саммит кун тартибига эътибор қаратилса, унда Марказий Осиё ва Ҳиндистон учун муҳим бўлган масалалар муҳокама этилганини кўриш мумкин.

Давлатимиз раҳбари Ҳиндистон ва минтақа давлатлари ҳамкорлигининг учта устувор йўналиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди. Ушбу ташаббусларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, улар, энг аввало, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш ва инсон қадрини улуғлашга қаратилгани билан жуда аҳамиятлидир.

Хусусан, инсон капиталини ривожлантириш йўналиши Президентимиз ташаббусларида устувор ўрин эгаллади. Ушбу йўналишда таълим, тиббиёт ва ахборот технологиялари соҳасидаги ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

Хусусан, тиббиёт соҳасида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, вирусолог шифокорларни тайёрлаш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш, эмлаш сертификатларини ўзаро тан олиш ташаббусларини айтиш мумкин. Бу йўналишда Ҳиндистон илғор тажрибага эга. Хусусан дунё бозоридаги дори-дармонларнинг 20 фоизи, турли касалликларни даволашда ишлатиладиган вакциналарнинг 62 фоизи Ҳиндистон ҳиссасига туғри келади. Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан Ҳиндистон бир йилда ўртача 20 миллиард доллар даромад кўради. Шу боис фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик ҳали тўла фойдаланилмаган катта имкониятларга эгадир.

Ахборот технологиялари соҳасида ҳам Ҳиндистон дунёда етакчи давлатлар қаторида туради. Мамлакат ахборот технологиялари соҳасида ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг 75 фоизини экспорт қилади, йиллик даромад эса 175 миллиард долларни ташкил этади. Шу боис давлатимиз раҳбарининг ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш, киберхавфсизликни таъминлаш, учинчи давлатларга IT маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича Ҳиндистон билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифлари долзарб аҳамиятга эга.

Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Ҳиндистон ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор масалаларига эътибор қаратар экан, иқтисодий соҳадаги муносабатларга ҳам алоҳида тўхталди. Ҳиндистон бугун улкан иқтисодий салоҳиятга (ЯИМ – 2,64 триллион доллар, аҳоли сони 1,34 миллиард киши) эга бўлишига қарамасдан, унинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси 2 миллиард доллардан ошмайди.

Шунинг муносабати билан саммитда мамлакатимиз Президенти савдо-сотиқ ҳажмларининг ортишига асосий тўсиқ бўлувчи омил, яъни тўғридан-тўғри қуруқлик орқали транспорт йулининг йўқлиги масаласини ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш кераклигини ҳамда «Марказий Осиё – Ҳиндистон» мулоқоти доирасида транспорт вазирлари учрашувини ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.

Саммит доирасида Афғонистондаги бугунги вазият муҳокама марказида бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев ушбу давлатда тинчлик ўрнатишда гуманитар инқирознинг олдини олиш, иқтисодий ва инфраструктуравий лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини яна бир бор таъкидлади. Ҳеч шубҳасиз Афғонистонда барқарор тинчликнинг ўрнатилиши Марказий Осиё ва Ҳиндистон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, олий даражада ташкил этилган «Марказий Осиё – Ҳиндистон» саммити доирасида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббусларнинг амалий ижроси минтақа давлатлари ва Ҳиндистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқади.

«Дунё» АА