Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

МОХИ экспертлари: Марказий Осиё мамлакатлари томонидан ХХI асрда минтақани ривожлантириш мақсадида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида беш томонлама давлатлараро ҳужжат ишлаб чиқиш босқичида турибди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
МОХИ экспертлари: Марказий Осиё мамлакатлари томонидан ХХI асрда минтақани ривожлантириш мақсадида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида беш томонлама давлатлараро ҳужжат ишлаб чиқиш босқичида турибди

Сўнгги йилларда ташқи сиёсат олиб боришдаги ёндашувларнинг ўзгариши Ўзбекистон ташқи сиёсатида туб бурилишлар ясади, - деб таъкидлайди МОХИ экспертлари.

– Мамлакатимиз миллий манфаатларини илгари суриш ва Ўзбекистон фуқаролари қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини чет давлатларда ҳимоя қилиш мақсадида хорижий давлатлар, халқаро тузилмалар ва ташкилотлар билан конструктив, ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш йўли аниқ белгилаб берилди.
2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб Шавкат Мирзиёев сайланганидан буён минтақада ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш тенденцияси кузатилмоқда.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши Марказий Осиё минтақаси билан боғлиқ эканини бир неча бор таъкидлади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташаббуси билан минтақа мамлакатлари раҳбарлари ўртасида қатор учрашувлар ўтказилди. Тадбирлар якунларига кўра, 2016 йилга қадар мавжуд долзарб муаммолар, хусусан, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларини бартараф этиш имконияти яратилди.
2017-2018 йил сентябрь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон ва Тожикистонга расмий ташрифлари доирасида давлат чегараларининг айрим ҳудудлари бўйича келишувлар имзоланди.
Жорий йил март ойида Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида томонлар уч ойлик муддатда мамлакатлар ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация жараёнини якунлаш бўйича келишувга эришди.
Оқим юқорисида турган мамлакатлар (Қирғизистон ва Тожикистон) гидроэнергетика иншоотлари масаласини муҳокама қилиш амалий сиёсат йўналишида кетмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу ютуқ нафақат икки томонлама мунозарали масалаларни ҳал этишда, балки минтақавий мавжуд муаммолар ечимида ҳам намоён бўлмоқда.
Шунингдек, ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликка кучли туртки берилди. Охирги тўрт йилда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмаси ҳажми қарийб 2 бараварга ўсди (Қозоғистон - 1,6, Қирғизистон - 2,3, Туркманистон - 3,1, Тожикистон - 2 баравар). Хусусан, 2020 йилда Қозоғистон билан савдо айланмаси ҳажми 3 миллиард, Қирғизистон - 900 миллион, Тожикистон – 500 миллион, Туркманистон - 530 миллион доллардан ошди.
Келгусида савдо айланмаси ҳажмини Қозоғистон билан 10 миллиард долларга, Тожикистон ва Туркманистон билан 1 миллиард долларга етказиш режаси икки томонлама савдо алоқаларининг салмоқли салоҳиятидан далолат беради.
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида саноат кооперацияси ўрнатилиб, Ўзбекистон капитали иштирокида, қўшма корхоналар бунёд этилмоқда. Жумладан, Қозоғистонда Қўстаной “Сариарка Авто саноат” базасида автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, Чимкентда “Alliance” ўзбек-қозоқ савдо-саноат компаниясининг тўқимачилик корхонаси ишга туширилди. Ўзбекистоннинг “DentafillPlus” компанияси Туркистон шаҳрида тиббий мсулотлар ишлаб чиқариш корхонасини бунёд этди, қишлоқ хўжалиги техникаси, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, шунингдек, чўл зонасида ўзбек суғориш технологиялари асосида боғдорчилик кластери яратилмоқда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари ўртасидаги музокаралар якунларига кўра, мамлакатлараро саноат кооперациясида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришилди, бунда умумий қиймати 550 миллион долларлик 60 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
Тожикистонда ўзбек капитали иштирокидаги 51 та қўшма корхона рўйхатдан ўтказилган бўлиб, “Artel Avesto Electronics” маиший техника воситалари, яъни сув иситгичлар, чангютгичлар, кир ювиш машиналари ва телевизор ишлаб чиқариш корхонаси шулар жумласидандир.
“UzAuto Trailer” МЧЖ ва “Алюмин Сотхмон” давлат шўъба корхонаси ўртасида “ТАЛКО ЎЗАВТО ТРАК” қўшма корхонаси ташкил этилган бўлиб, ”ТАЛКО” ДУК ишлаб чиқариш корхоналарида автотранспорт воситаларининг SKD йиғилишини ташкил қилади.
Туркманистон билан иқтисодий соҳадаги алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Юртимизда Туркманистон иштирокидаги жами 157 та корхона фаолият юритаётган бўлса, шундан 65 таси қўшма корхона ва 92 таси юз фоиз туркман капитали ҳисобидан ташкил этилган. Савдо ва хизмат кўрсатиш, тўқимачилик саноати, қоплама материаллари ва мебель ишлаб чиқариш кабилар фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Туркманистонда “Туркман-ЎзАвто” корхонаси фаолият кўрсатмоқда, ушбу лойиҳада “Ўзавтосаноат”нинг улуши 51 фоиз, Туркманистон давлат савдо марказининг улуши эса 49 фоизга эга.
Халқаро транспорт йўлаклари ва инфратузилмаси яратилишининг минтақа давлатлари манфаатларига тўла мослиги, бу эса экспорт маҳсулотларини жаҳон бозорига етказиб беришда транспорт харажатлари қисқаришига кўмаклашади. Ушбу лойиҳалар сирасига кирувчи “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши Хитойдан Ўзбекистон ва Қирғизистон орқали янги экспорт бозорлари эшигинини очади, шунингдек, Яқин Шарқ мамлакатлари, Марказий Осиёнинг халқаро денгиз портларига чиқиш йўли берк давлатларига қулай имкониятни тақдим этади.
“Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон” халқаро транспорт-коммуникация йўлагини шакллантириш бўйича Ашхобод келишувини қисқа муддатларда амалга ошириш минтақа мамлакатларининг стратегик манфаатларига тўла жавоб беради.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари консултатив учрашувларининг янги форматини амалга ошириш минтақавий ҳамкорлик мустаҳкамлашувида муҳим омил саналади.
2018-2019 йилларда Остона-Тошкент икки томонлама учрашув давомида савдо алоқаларидаги тўсиқларни олиб ташлаш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва минтақавий барқарорликни таъминлашда ўзаро муносабатларни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йилдаги 3-Маслаҳат учрашувининг ўтказилиши, минтақавий ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштиришга, янги ҳамкорлик кун тартиби ишлаб чиқилишига ўз ҳиссасини қўшади.
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан минтақа мамлакатлараро ҳаммуаллифлигида Тошкент томонидан ишлаб чиқилган “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик устувор ривожланишни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” резолюциясини қабул қилиши мумкин.
Ушбу ҳужжат қабул қилиниши Марказий Осиё муаммоларини ҳал этишда ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларга эга, ягона мувофиқлашган минтақа сифатида шакллантиришда муҳим аҳамиятлидир.
Пандемия давридаги чекловлар ҳам, мамлакатлараро алоқаларни тўхтата олмади. Шу билан бирга, коронавирус тарқалиши кўплаб салбий омиллар қатори давлатларнинг ҳар томонлама ҳамжиҳатлигини кўрсатиб берди.
Бутун дунё мамлакатлари кўплаб чеклов чораларига гувоҳ бўлсада, минтақа давлатлари ҳамкорлик, бирдамлик ва ўзаро ёрдам муносабатларининг юқори даражасини намоён этди.
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг дастлабки кунларидаёқ, ушбу хавфнинг олдини олиш бўйича бирлашдилар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ахборот алмашинувида фаол ҳамкорликни йўлга қўйиб, транспорт, озиқ-овқат ва чегара хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилди.
2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Марказий Осиё халқаро институтининг ташкил этилиши, ташқи сиёсатдаги сифат ўзгаришининг яққол намунаси сифатида, Институт фаолияти минтақа давлатлараро ижобий жараёнларни ўрганиш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этишга йўналтирилган.
Шунингдек, қисқа давр мобайнида ўзбек дипломатиясида, минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган қатор йирик халқаро анжуманлар ўтказилиши бунга мисолдир.
Жорий йил Тошкент ва Хива шаҳарларида Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларининг ўзаро блғлиқлиги, Марказий Осиёнинг дунё цивилизацияларидаги ўрнига бағишланган халқаро тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Айни пайтда, 0минтақа мамлакатлари томонидан ХХI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш мақсадида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида беш томонлама давлатлараро ҳужжат ишлаб чиқиш босқичида турибди. Бу тубдан ўзгариб бораётган сиёсий иқлим, сиёсий ишонч муҳити ва минтақавий ҳамкорлик тизими яхшиланаётганидан далолат беради.
Халқаро муносабатлар соҳасидаги кўплаб нуфузли экспертлар гуруҳи, Ўзбекистон расмийлари томонидан олиб борилаётган ташқи сиёсатни ижобий баҳолайди.
Хулоса ўрнида, Ўзбекистон минтақавий жабҳаларидаги фаоллашуви, мамлакат раҳбарининг тинч ва минтақавий можароларсиз Марказий Осиёнинг янги қиёфасини шакллантиришда муносиб шароит яратиш истагини ифодалайди.
Пандемия ва иқтисодий инқироз даврида, минтақавий ҳамкорликни яхшилаш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш, минтақалараро савдо-иқтисодий, транспорт ва транзит лойиҳаларини амалга оширишда мустаҳкам подевор яратишдир.
Марказий Осиё мамлакатларида ягона минтақани шакллантириш учун ҳали узоқ йўл босиб ўтилади, аммо бу борада қатъий амалий қадамлар қўйилишига мустаҳкам асослар мавжуд.