Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Мувофиқлаштириш қўмитаси мажлиси

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari
hamma resurslarni ko'rsatish
Мувофиқлаштириш қўмитаси мажлиси

17 апрель куни Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштириш қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

МДҲга аъзо мамлакатларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизими (ҲҲМ БТ) 1995 йил 10 февраль куни Ҳамдўстликнинг ўн мамлакати ўртасида имзоланган битим асосида ташкил этилган. Бугунги кунда унга Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.

ҲҲМ БТ ташкил этилганидан буён 25 қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ҳамда ўндан ортиқ жанговар ўқ отиш машғулотларидан иборат қўшма ўқувлар ўтказилди. 1995 йилдан буён мингдан ортиқ ҳарбий авиация парвозлари уюштирилди. Навбатдаги "Жанговар ҳамдўстлик" ўқув машғулотлари 2017 йил сентябрь ойида Россиянинг Астрахань вилояти Ашулук полигонида бўлиб ўтди.

Мувофиқлаштириш қўмитасининг Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясининг Ситуацион марказида бўлиб ўтган мажлисида МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари – МДҲ ижрочи котиби ўринбосари Агибай Смагулов, МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Кенгаши котибияти вакиллари, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҲҲМ қўшинлари қўмондонлари иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири А.Азизов мамлакатимизда мудофаа соҳасидаги сиёсат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси асосида амалга оширилаётганини таъкидлади. Бошқа давлатларга нисбатан ҳарбий куч ишлатмаслик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, юзага келиши мумкин бўлган низоларни тинчлик йўли билан ҳал этиш, мудофаа жиҳатидан ўзини-ўзи таъминлаш, ҳарбий қурилишнинг замонавий ҳарбий тўқнашувлар хусусиятига мослиги Мудофаа доктринасининг асосий принципларидир. Шунингдек, А.Азизов МДҲ доирасида ҳарбий қурилиш соҳаси жадал ривожланиб бораётгани, бунда МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Кенгашининг мувофиқлаштирувчи роли ортиб бораётганини таъкидлаб, Мувофиқлаштириш қўмитаси Ҳамдўстлик ҳаво макони мудофаасини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини қайд этди.

Иштирокчилар ҲҲМ бирлашган тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шунингдек, МДҲга аъзо давлатларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқдилар.

Мажлисни Мувофиқлаштирувчи қўмита раисининг ўринбосари, Россия Федерацияси Ҳарбий-космик кучлари бош штаби бошлиғи П.Кураченко бошқарди.

Мажлисда ҲҲМ масалалари бўйича Мувофиқлаштириш қўмитаси таркибига ўзгартиришлар киритилди, қўмита ва унинг ишчи органларининг 2017 йилги фаолияти сарҳисоб қилинди. Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ҲҲМ бирлашган тизимининг "Минтақавий хавфсизлик–2018" компьютер қўмондонлик-штаб қўшма ўқув машғулотларини ўтказиш таклифи ҳамда Радиолокация бўйича аниқлаш ягона давлат тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш режаси лойиҳаси маъқулланди, қўмита фаолиятига доир бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Мажлис иштирокчилари ОАВ вакиллари учун брифингда кун тартибидаги барча масалалар муваффақиятли кўриб чиқилганини мамнуният билан қайд этдилар.

www.uza.uz