Норвегия нашри: Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Норвегиянинг "Geopolitika" нашрида Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунларига доир таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Хорижий оммавий ахборот воситалари ва экспертлар ҳамжамияти яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунларини шарҳлашда давом этмоқда.
Хусусан, Норвегиянинг "Geopolitika" таҳлилий журналининг ёзишича, Тошкент саммити ҳақиқатан ҳам Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлигининг янги саҳифасини очган.
"Глобал ноаниқлик, стратегик рақобат ва дунёда иқтисодий инқирозлар рўй бераётган даврда Марказий Осиё барқарор, истиқболли ва халқаро дипломатия учун ўзига хос минтақага айланмоқда. Европа Иттифоқи, АҚШ, Хитой ва бошқа етакчи давлатларнинг минтақага бўлган қизиқиши тобора ортиб бораяпти," – дейилади нашрда.
Мақолада еттинчи Маслаҳат учрашуви давомида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасида йирик қўшма-қарорлар қабул қилинганига тўхталиб ўтилган. Бундай истиқболли ҳамкорлик алоқалари Осиёдан Европагача чўзилган янги геосиёсий ва геоиқтисодий бўлган йирик лойиҳаларнинг вужудга келишига замин яратади.
Нашр Евроосиё марказида юзага келаётган янги ҳодисанинг сиёсий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлайди. "Тарихи, маданияти ва тил жиҳатидан яқин бўлган олти давлатнинг янги платформаси – барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан далолат беради," – дея хулоса қилади "Geopolitika"нашри.