Нурмат Отабеков: коронавирус инфекцияси табиблар даволайдиган касаллик эмас
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 31 март. /“Дунё” АА/. Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилди. Брифингда юртдошларимизнинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган саволларига батафсил жавоб берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Қўйида ушбу савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
– Табиблар коронавирусни даволай олишадими?
– Коронавирус инфекцияси махсус даволашни талаб қиладиган касаллик. Албатта бундай пайтларда табиблар кўпайиши табиий. Лекин, ушбу инфекцияга чалинган беморлар шифохона шароитида, юқумли касалликлар, вирусолог, пульмонолог, реаниматолог, педиатр каби мутахассислар тавсияларига асосан даволаниши керак. Бу табиблар даволайдиган касаллик эмас.
– Коронавирус билан касалланганларни даволаётган тиббиёт ходимларига ушбу касалликнинг юқиш эҳтимоли неча фоизни ташкил этади? У ерга бориб ишлашни хоҳлаётган тиббиёт ходимлари хавф борлигини билишадими?
– Коронавирус инфекцияси шифохона шароитида юқиши мумкин бўлган касаллик ҳисобланади.
Буни олдини олиш мақсадида беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланадиган мутахассислар ҳимоя кийимларида фаолият юритишади. Шифохонада эса ходимлар дезинфекцион ва эпидемияга қарши кураш тадбирларига риоя этиши зарур.
Бу каби шифохона ичида касалланиб қолишнинг олдини олиш учун инфекцион назорат комиссиялари жиддий ички назоратни олиб бориши керак.
– Янги ташкил этилаётган коронавирусни даволашга мўлжалланган шифохоналарга қандай ихтисосликка эга шифокорлар таклиф этиляпти?
– Бу каби шифохоналарда ишлаш учун асосан юқумли касалликлар, вирусолог, пульмонолог, реаниматолог, педиатр каби мутахассислар ва ўрта тиббиёт ходимлари таклиф этиляпти.
Бироқ, карантинда бўлганлар орасида туғруқ ҳам бўлиши мумкин ва жарроҳлик, травматологик муолажаларга эҳтиёж ҳам пайдо бўлиши мумкин.
– Янги ташкил этилаётган коронавирус шифохоналарига ишлагани бормоқчи бўлганларнинг рўйхатини ким шакллантиряпти?
– Бу ерга келишдан аввал сўраб суриштирдим. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ҳам бу каби мурожаат қилганларнинг рўйхатини шакллантириб соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этаётган экан. Сиз эса Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларига мурожаат қилинг, улар бу каби рўйхатларни шакллантириб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этишади.
– Ўзбекистон Республикасида аввал ҳам карантин тадбирлари ўтказилганми? Агар ўтказилган бўлса, қачон ва унда қандай касаллик тарқаган эди?
– Ҳа, аввал ҳам карантин тадбирлари ўтказилган. Бу 1966 йилда собиқ иттифоқ даврида Қорақалпоғистон Республикасида вабо касаллиги тарқалгани учун карантин ўрнатилган. Ўзбекистонлик тиббиёт соҳасидаги етук олимлар саъй-ҳаракати билан вабо касаллигининг республика бўйлаб кенг тарқаб кетишининг олди олинган.
– Мутахассислар болаларда касаллик кам учрайди дейишяпти, бироқ, Италия давлати касалхоналарининг бирида қийналиб нафас олаётган қиз бола тасвирга туширилган видео тарқатилди. Агар болаларда касаллик учрамаса, бу атайлаб уюштирилган видеоми?
– Бу касаллик болаларда ҳам учрайди. Фақат уларда катталарга нисбатан бирмунча енгилроқ ўтиши мумкинлигига кўплаб мисоллар ҳам бор. Агар болаларга вирулентлиги, патогенлиги юқори бўлган вирус штамми юққан бўлса ва унинг устига тез-тез касалланиб турадиган болага юқса жиддий асоратларга ҳам олиб келиши мумкин. Масаланинг яна бир томони коронавирус кенг тарқалган Европа давлатлари аҳолисининг аксарият қисмини катта ёшдагилар ташкил этади. Бу давлатларда ёш болалар кам бўлгани учун ҳам шундай статистика мавжуддир.