Обид Ҳакимов: Ўзбекистон ЖСТ стандартига мослашяпти
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Ўзбекистон Президентининг сентябрь ойида бўлиб ўтган Бош Ассамблея 78-сессиясидаги нутқи ва ташаббусларига бағишланган “Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш: Ўзбекистон нуқтаи назари” мавзусида брифинг ташкил этилди.
Анжуманда иштирок этган Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг фикрича, мамлакатимиз Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлгандан кейин савдо харажати қисқариши ва бунинг натижасида ялпи ички маҳсулот ҳамда аҳоли фаровонлиги сезиларли даражада ўсишини кузатиш мумкин.
Марказ директори маърузасида ташқи савдони либераллаштириш баҳоси ҳамда ЖСТга аъзоликнинг таъсири хусусида ҳам сўз юритган. Қайд этилишича, ислоҳот курсини давом эттириш муҳим.
– Аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга импорт божини либераллаштириш изчил давом эттириляпти, – деди марказ раҳбари. – Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ҳам ислоҳот давом этяпти. Айни йўналишда Ўзбекистон ЖСТ меъёри ва стандартига мослашмоқда.
Қолаверса, ислоҳотларнинг янги йўналишларидан бири – Марказий Осиё мамлакатлари билан янада яқин, ўзаро манфаатли муносабатни, айниқса иқтисодий алоқани ривожлантириш. Ҳисоб-китобга кўра, минтақа мамлакатларининг ўзаро савдо миқдори 2,6 баробар – 2016 йилдаги 4,2 миллиард доллардан 2022 йилда 11 миллиард долларга ошган, қўшма корхоналар сони эса 5 баробар кўпайган.
Мулоқот чоғида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар дунё бўйлаб катта қизиқиш уйғотаётгани айтилган. Хусусан, 2017 йил Европа Иттифоқи билан “тўқимачилик протоколи” кучга кирган, 2021 йил Ўзбекистон “GSP+” тизими бенефициар мамлакатига айланган. Ўтган йил эса “Cotton Campaign” ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилди. Буларнинг бари турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасини яққол намоён қилмоқда.
ЎзА