Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Олий Мажлис Сенатининг маълумотига асосланган ҳолда.
Йиғилишда миллий комиссия аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий комиссия раиси Танзила Норбоева бошқарган ушбу йиғилишда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида 2021 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар ҳамда ушбу йўналишларда ўз ечимини кутаётган масалалар муҳокама қилинди.
Анжуманда ўтган давр мобайнида соҳада миллий қонунчилик асосларини такомиллаштириш жараёни изчил давом эттирилгани қайд этилди. Хусусан, 2 та Қонун, Президент Фармони ва Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилди. Халқаро меҳнат ташкилотининг «Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисида»ги Конвенцияси (Женева, 2006 йил 15 июнь) ратификация қилинди. Ўзбекистонда илк маротаба одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражада қайта йўналтириш тизими жорий қилинди.
Йиғилишда одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш, уларни реабилитация қилиш, шунингдек, хориждаги фуқароларимиз манфаатларини ҳимоялаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Одам савдосидан жабрланган, узоқ муддат хорижда бўлиб қайтган ва депортация қилинган аёлларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилгани таъкидланди.
Эътиборли жиҳати, мамлакатимизда одам савдоси, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам кенг эътироф этилмоқда. Жумладан, Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро миграция ташкилоти, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Европа Иттифоқи, АҚШ Давлат департаменти, Меҳнат вазирлиги ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни муносиб баҳоламоқда.
Тадбирда АҚШ Давлат департаментининг йиллик ҳисоботидаги тавсияларни амалиётга татбиқ этиш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, бу борада тегишли «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишилди.
Йиғилишда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича ўз ечимини кутаётган масалаларга эътибор қаратилди. Айрим маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг қуйи тузилмалари раҳбарлари томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ҳамон кузатилаётгани танқид қилинди.
Мажлисда жорий йилги пахта йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, меҳнат муносабатларини тўғри расмийлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳудудларда одам свадоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳудудий комиссиялар ҳисоботлари эшитилди.
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан Миллий комиссиянинг тегишли қарори қабул қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
«Дунё» АА