Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Финляндия Президенти Александр Стубб бугун Қўшма баёнотни имзоладилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, етакчилар ҳузурида турли йўналишларда, шу жумладан:
– савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш;
– фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорлик;
– геология фанлари, геологик қидирув, фойдали қазилмалар ва ер ости сувларини излаш ҳамда кончилик соҳаларидаги ҳамкорлик;
– рақамли трансформация, инновациялар ва рақамли ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
– ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик;
– мактабгача ва мактаб таълими тизимига рақамли таълим платформасини жорий этиш бўйича ҳамкорлик;
– таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорлик;
– рақамлаштириш ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги фан-таълим салоҳиятини ошириш;
– иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди.