Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида халқаро парламентлараро гуруҳлари фаолияти самарадорлигини таъминлашда мамлакатимиз элчиларининг хизмати эътироф этилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида халқаро парламентлараро гуруҳлари фаолияти самарадорлигини таъминлашда мамлакатимиз элчиларининг хизмати эътироф этилди

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мамлакатимизнинг чет эл давлатларидаги элчилари билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Дипломатлар билан бўлиб ўтган мулоқотда мамлакатимиз миллий манфаатларини халқаро майдонда илгари суриш ва амалга оширишда парламент дипломатиясининг имкониятларига эътибор қаратилди.

Маълумки, бугун Ўзбекистонда миллий манфаатларга мос келадиган, яқин ва узоқ хорижий давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришга қаратилган фаол, очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсий йўналишни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, халқаро майдонда алоқаларни кенгайтиришга қаратилган янги ёндашувлар амалиётга жорий этиляпти. Ташқи сиёсий стратегия охирги тўрт йилда тубдан ўзгарди. Бунда албатта, айни пайтда устувор аҳамият қаратилаётган парламент дипломатияси ҳам муҳим ўрин тутмоқда.

Қонунчилик палатасида кечган мулоқот давомида парламентнинг халқаро парламентлараро ташкилотлар, шунингдек хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилаётгани қайд этилди. Қонунчилик палатасининг халқаро йўналишдаги иши натижадорлиги ошди, халқаро алоқалари географияси кенгайди. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ташаббуслари туфайли миллий парламентимиз ўтган қисқа давр мобайнида кўплаб нуфузли халқаро парламентлараро ташкилотларнинг фаол иштирокчисига айланди. Сўнгги тўрт йил давомида мамлакатимиз Парламентлараро Иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент ассамблеясига аъзоликлари қайта тикланди, МДҲ Парламентлараро ассамблеясига илк бор аъзо бўлди.

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг 2020 йил 25 сентябрдаги Қўшма қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг парламент дипломатияси концепцияси тасдиқланди.

Хорижий давлатлар билан икки томонлама парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларини ташкил этиш кўлами кенгайиб, бугун уларнинг сони 48 тага етди. Пандемия шароитида ҳам парламентлараро ҳамкорлик алоқалари сусайишига йўл қўйилмади. Франция, АҚШ, Малайзия, Чехия, Канада, Туркия, Италия, Тожикистон, Озарбайжон, Хитой, Исроил, Эрон, Туркманистон ва бошқа давлатлар билан тузилган Олий Мажлиснинг дўстлик гуруҳлари видеоконференцалоқа тарзида мулоқотлар ўтказдилар. Онлайн тарзда 34 та халқаро тадбир ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг чет эл мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлари фаолияти самарадорлигини таъминлашда ҳам айнан мамлакатимиз элчиларининг хизмати катта бўлаётгани эътироф этилди. Ўз навбатида Ўзбекистон дипломатлари хориж мамлакатлари билан турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда миллий парламентимиз имконият ва салоҳиятидан кенг фойдаланиш, парламентлараро ташрифлар чоғида нафақат қонун ижодкорлиги балки, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар йўналишлардаги муносабатларни мустаҳкамлаш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Амалий ва конструктив руҳда кечган мулоқот халқаро майдондаги ҳамкорлик Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қулай инвестицион муҳитни шакллантириш, пировард натижада эса халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши борасида депутатлар ва элчилар якдил фикрда эканликларини кўрсатди.

/«Дунё» АА/.