Олий Мажлис Сенати қўмиталари қўшма мажлисида чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ўрганилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сенат маълумотига кўра, мажлисда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2019 – 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда ижро этилиши ҳолати тўғрисида ахбороти эшитилди.
Йиғилишда стратегия доирасида Ўзбекистон Республикасининг 1 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та Фармони қабул қилиниб, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида 4 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилгани таъкидланди.
Бундан ташқари, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, инфратузилмани ривожлантириш, полигонларни оптималлаштириш, қайта юклаш станциялари ва чиқиндиларни қайта ишлаш объектларини қуриш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш соҳасида хорижий инвестор ҳамда халқаро молия ташкилотлари билан умумий қиймати 364 млн. доллар бўлган 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Кореянинг «Sejin G&E Со. Ltd.» компанияси иштирокида «Тошкент вилоятининг «Оҳангарон» ва «Майдонтол» маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш» лойиҳаси доирасида 989 минг доллар миқдоридаги инвестиция маблағи ўзлаштирилган.
Мажлисда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда соҳада айрим муаммолар сақланиб қолганлиги таъкидланди.
Жумладан, маиший ҳамда қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаб кетиш ҳолатлари бўйича 2020 йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқбузарликлар 20 605 тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 200 фоизга ортган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини тасдиқлаш ҳамда жорий йил якунига қадар тасдиқланган дастур асосида чиқинди ташиш махсус техникаларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилмаган.
Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида эски полигонларни рекультивация қилиш ва янги полигонларни яратиш» лойиҳаси ўз муддатларида бажарилишини назоратга олиш зарурлиги таъкидланди.
Мажлис якунида Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасининг қўшма қарори қабул қилинди.
«Дунё» АА