Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Олий Мажлис Сенати йигирма учинчи ялпи мажлисининг биринчи иш кунида нечта қонун қабул қилинди ва қандай масалалар кўриб чиқилди?

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Олий Мажлис Сенати йигирма учинчи ялпи мажлисининг биринчи иш кунида нечта қонун қабул қилинди ва қандай масалалар кўриб чиқилди?

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, ялпи мажлиснинг биринчи кунида дастлаб сенаторлар Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлари ҳақидаги масалани муҳокама қилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизни 2017–2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари қабул қилинди.

Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давоми бўлган Тараққиёт стратегиясида яқин ва ўрта истиқболда Ўзбекистоннинг ривожланиш тенденциялари, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини комплекс ривожлантириш йўналишлари аниқ белгиланган.

Давлат дастурининг инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш йўналиши ижросини таъминлашга Олий Мажлис палаталари масъул этиб белгиланган.

Мажлисда Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Сенатнинг чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Шундан сўнг «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонун муҳокама марказида бўлди.

Қайд этилганидек, интеллектуал мулк соҳасидаги миллий қонунчиликка мувофиқ, минтақавий брендларни ривожлантиришнинг воситаларидан бири интеллектуал мулкнинг объекти бўлган товар келиб чиққан жой номлари ҳисобланади. У географик объектлар, шу жумладан, маъмурий-ҳудудий бирликлар, табиий объектлар билан узвий боғлиқдир.

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда фақат 4 та товар келиб чиққан жой номи рўйхатдан ўтказилган, шулардан атиги 2 таси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлса, қолган 2 таси хорижий ишлаб чиқарувчиларга тегишлидир.

Сенаторлар томонидан муҳокама қилинган «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонунда илк маротаба «географик кўрсаткич» тушунчаси акс эттирилган.

Сенат аъзолари ушбу қонунни маъқуллади.

Сўнгра сенаторлар «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Қонунини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Конституциявий Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланиб, 2021 йил декабрь ойида Президентимиз томонидан имзоланган эди.

«Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Конституциявий Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Қонун билан 5 та қонун ва 1 та Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенаторлар томонидан маъқулланган Қонуннинг яна бир эътиборли жиҳати фавқулодда ҳолат жорий қилинганда Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида фавқулодда ҳолат амал қилиш даврида сайловлар ўтказилиши чекланмоқда.

Ушбу чекловлар билан боғлиқ нормалар Ўзбекистоннинг «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида«ги қонуни ва Ўзбекистоннинг Сайлов кодексига киритилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан сўнг «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида«ги Қонун муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида Сенат томонидан Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида олиб борилган ўрганишлар мобайнида моддий маданий мерос объектларига жуда катта миқдорда зарар етказиш ҳолатлари аниқланганлиги, давлат муҳофазасига олинган айрим археологик объектлар йўқ бўлиб кетганлиги ҳам таъкидланди.

Қонун билан моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш, бундай тоифадаги объектларга жуда кўп микдорда зарар етказганликни ифодаловчи қилмишларни оғир жиноятлар тоифасига ўтказиш, Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва тақдимномаларини белгиланган муддатда ва тўлиқ бажарилмаганлиги юзасидан жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сенаторлар кун тартибидаги навбатдаги масала – «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунни муҳокама қилишди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22721 ва 22723-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, чегара қўшинларига ушбу моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни, ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилганида мазкур транспорт воситаларини ушлаб туриш ваколати берилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 224 ва 2241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни (чегара зонасига, шунингдек, фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш, уларда яшаш қоидаларини бузиш ҳамда давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш) кўриб чиқиш ваколати чегара қўшинларига берилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши фуқаролар ортиқча вақт сарфлашининг олди олинишига хизмат қилиши таъкидланди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сўнгра «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.

Қонун билан Меҳнат, Фуқаролик ва Солиқ кодексларига ҳамда амалдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Яъни, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда ногиронлик пенсиялари I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам тайинланиши белгиланмоқда.

Таълим муассасаларида ўқиётган етим болаларга 23 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқи берилмоқда.

Мамлакатимиз ҳудудида карантинли вазият юзага келиб, чеклов чоралари қўлланилган тақдирда, фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб ўз вақтида мурожаат эта олмай, чекловлар тугатилганидан кейин бир ой ичида мурожаат этса, уларга пенсия олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан пенсия тайинланиши назарда тутилмоқда.

Болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақтини иш стажига қўшиб ҳисоблаш жами даври 3 йилдан 6 йилга ўзгартирилмоқда.

Фуқаролик кодексига киритилаётган ўзгартиришга кўра, эндиликда автомототранспорт воситалари электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга эканлиги белгиланмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган ўзгартириш билан Савдо-саноат палатасига маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш ваколати берилмоқда.

Солиқ кодексига Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, мол, қўй ва товуқ гўшти, тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка, музлатилган балиқ кабиларни олиб кириш ва реализация қилиш бўйича айланма 2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 30 апрелга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилишни назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан сўнг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

Мазкур қонунни қабул қилишдан мақсад шахсий ҳужжатлари билан боғлиқ муносабатларда мавжуд муаммо ва камчиликларни, шунингдек, доимий прописка билан боғлиқ муносабатларни тартибга соладиган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш, амалда бўлган биометрик паспорт билан боғлиқ янги ҳуқуқий муносабатлар жорий қилинганлиги боис қонунчиликни такомиллаштиришдан иборат.

Бугунги кунда «прописка» сўзи маънан эскирганлиги ва ушбу атама фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқармоқда. Шу муносабат билан, қонун ҳужжатлардаги «доимий прописка қилиш» ва «турган жойи бўйича ҳисобга олиш» тушунчаларини «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» ва «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаларига алмаштирилмоқда.

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий қилинганлиги сабабли қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бир қатор қонунларга биометрик паспортга оид ишлатилаётган тушунчалар келгусида идентификация ID-картаси билан қўлланилиши сабабли идентификация ID-картаси тушунчаси киритиш белгиланмоқда.

Қонун қабул қилиниши натижасида ҳуқуқни қўллаш амалиётида «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» нормаларининг бир хилда бўлиши ҳамда бир хил кўринишда қўлланилишига, идентификация ID-картасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тушунчалар ва ҳуқуқий қоидалар мослаштирилишига эришилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сенаторлар «Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сонли Конвенциясини (Женева, 1988 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонунни ҳам кўриб чиқишди.

Конвенция 1988 йил 20 июнда ХМТ Бош конференцияси сессиясидан қабул қилинган. Конвенция қурилиш фаолиятининг барча турларини, яъни қурилиш, фуқаролик қурилиши, монтаж ва демонтаж ишларини, шу жумладан қурилиш майдонидаги майдонни тайёрлашдан то объект қуриб битказилгунга қадар ҳар қандай жараёнлар, операциялар ёки транспортда ташиш ишларини қамраб олади.

Муҳокамаларда сенаторлар Ўзбекистонда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талабларига риоя қилиш ҳолати, бу борадаги асосий муаммоли нуқталар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Мазкур конвенция 32 давлат, шу жумладан Россия Федерацияси, Беларусь ва Қозоғистон каби МДҲ мамлакатлари томонидан ратификация қилингани қайд этилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ялпи мажлисда «МДҲ иштирокчи-давлатларининг сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга чек қўйиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида» ги Қонун муҳокама қилинди.

Битимнинг асосий мақсади – сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлар қўйилган товарларни ишлаб чиқариш, реализация қилиш, шунингдек, бундай товарларни МДҲ мамлакатлари давлат чегаралари орқали олиб ўтишнинг олдини олиш, аниқлаш ва бунга чек қўйиш масалалари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Сенаторлар қайд этганидек, Битимнинг муҳим қоидаларидан бири Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлмаган давлатлар интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо жиҳатлари бўйича ЖСТ Битим тамойиллари ва нормаларига амал қилишга интилиш ҳисобланади.

Битимнинг қабул қилиниши МДҲ иштирокчи-давлатларининг тегишли органлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси бугун ўз ишини давом эттиради.

/«Дунё» АА/.