Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида 2022 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун маъқулланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун маъқулланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Сенат маълумотига кўра, мазкур қонун билан 2022 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг прогнозлари ҳамда 2023 – 2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланмоқда. Қонунда солиқ сиёсатига муҳим ўзгаришлар киритилган. Бунда ялпи ички маҳсулотда салмоқли улушга эга ишлаб чиқариш соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш назарда тутилган.
Жумладан, 2022 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари 6,0 фоизни, шу жумладан, саноатда 7,0 фоизни, қурилиш соҳасида 8,1 фоизни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 3,3 фоизни ташкил этиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори 2022 йил учун ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланмоқда.
Бунда бюджет тақчиллигининг чекланган миқдоридан ошишига олиб келиши мумкин бўлган қўшимча харажатлар фақатгина қўшимча даромад манбаи мавжуд бўлганда ёки бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилган. Инфляция даражасининг пасайиши тенденцияси давом этиши ва келгуси йилда у 9 % атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
2022 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 254,6 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 30,3 фоизи даражасида прогноз қилинмоқда. Давлат бюджети даромадлари 199,5 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 23,8 фоизи миқдорида белгиланмоқда.
Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 31,9 трлн сўм, харажатлари эса 58,7 трлн сўм миқдорида режалаштирилган.
Бундан ташқари, Давлат бюджетидан ижтимоий соҳага, хусусан, таълим соҳаси харажатларига 46,9 трлн сўм, соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларига 22,8 трлн сўм, маданият ва спорт соҳаси харажатларига 3,4 трлн сўм ва фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун 1,5 трлн сўм йўналтириш белгиланмоқда.
Яна бир муҳим жиҳат. Бюджетни шакллантиришда маҳаллий Кенгашлар ваколатлари янада кенгайтирилиши муносабати билан мамлакатимизнинг барча туманларида (шаҳарларида) тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Бундан ташқари, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари қўшимча маблағларининг камида 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ҳам йўналтирилади.
Жумладан, қонунда очиқ бюджет, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 1 трлн 553 млрд сўм миқдорида маблағ назарда тутилган.
Мазкур қонун Сенат аъзолари томонидан маъқулланди ва Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.
“Дунё” АА