Олий Мажлис Сенатининг видеоконференция алоқа шаклидаги учинчи ялпи мажлисида қандай масалалар кўрилмоқда?
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 24 март. /“Дунё” АА/. Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлиси Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида видеоконференция алоқа шаклида бўлиб ўтяпти, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири.
Қуйидаги масалалар мажлис кун тартибидан жой олган:
– “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун;
– “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун;
– “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун;
– “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун;
– “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун.
Шунингдек, Сенат аъзолари томонидан Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.