Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси Халқаро савдо бўйича виртуал парламент семинарида иштирок этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

С.Ражаратнама Наньянг Технологик университети ҳузуридаги Халқаро тадқиқотлар мактаби (Сингапур) билан биргаликда Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) видеоконференцалоқа шаклидаги уч кунлик виртуал парламент семинари ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълум қилишича, веб-семинарда Олий Мажлис Сенатидан Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов қатнашмоқда.
Тадбирда ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала, Парламентлараро иттифоқ (ПИ) Бош котиби Мартин Чунгонг, дунёнинг 19 мамлакати парламентлари аъзолари, шунингдек, олимлар, экспертлар ва хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда.
Семинар давомида халқаро савдонинг ҳозирги ҳолати ва уни пандемиядан кейин тиклаш жараёни масалалари муҳокама қилинмоқда. Иштирокчилар бандликни ошириш ва қашшоқликни енгиш учун энг самарали механизмлардан бири сифатида мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш, халқаро савдони қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришнинг долзарблигини таъкидлади.
Маърузачилар ҳамкор мамлакатлар парламентларининг иштироки муҳимлигини, Парламентлараро иттифоқ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик ва ахборот алмашинувини фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Пандемиядан кейин тикланиш жараёнида савдо жараёнларини енгиллаштириш бўйича стратегия ва иш режасини ишлаб чиқишга алоҳида урғу берилди.
Семинарнинг формати вакилларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиш ва кун тартибини муҳокама қилишда фаол иштирок этиш имконини берди. Ушбу тадбир дунё мамлакатлари парламентлари аъзоларининг ҳуқуқий хабардорлик даражасини оширишга, шунингдек, бу борада илғор тажриба алмашишга қаратилган.
/«Дунё» АА/.