Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили -Омбудсман фаолиятини такомиллаштириш вазифалари белгиланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Давлатимиз раҳбари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу ҳужжат билан Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича мустақил миллий институт сифатидаги аҳамиятини янада ошириш, Омбудсман фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш, ваколатлари ва ҳудудлардаги иштирокини кенгайтириш, Омбудсман фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш вазифалари тасдиқланди.
Унга кўра, Омбудсманнинг қуйидаги йўналишлардаги фаолияти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашдаги энг устувор вазифа этиб белгиланди:
— инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва уни амалга оширишда иштирок этиш;
— давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш;
— инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши кафолатларини, шу жумладан, уларнинг бузилиши тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш орқали таъминлаш;
— ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда қийноққа солиш ҳамда бошқа ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомаланинг олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш ва бошқалар.
Фармон билан Олий Мажлис палаталарининг Омбудсманнинг жойларда доимий асосда ишловчи минтақавий вакиллари лавозимларини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Минтақавий вакиллар зиммасига, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқароларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашиш, ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий жазо ўтаётган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиш сингари қатор вазифалар юклатилди.
Бундан ташқари, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари, ўзларининг фаолиятида бевосита Омбудсманга ҳисобдордир, ҳудудларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши аҳволи бўйича тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳар йили маъруза тақдим қилади.
Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш тавсия этилди.
Ҳужжат билан, шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди.
/«Дунё» АА/.