Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Оролбўйи ҳудудини глобал иқлим технологиялари майдонига айлантириш: яшил энергия, сув тежамкор технологиялар ва халқаро шериклик имкониятлари

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Оролбўйи ҳудудини глобал иқлим технологиялари майдонига айлантириш: яшил энергия, сув тежамкор технологиялар ва халқаро шериклик имкониятлари

Кириш: Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80- сессиясидаги иштирокининг аҳамияти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясида иштироки нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақамиз учун юксак сиёсий ва тарихий аҳамиятга эга бўлди. Дунё давлатлари раҳбарлари иштирок этадиган ушбу нуфузли минбарда мамлакатимиз томонидан барқарор ривожланиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш каби долзарб масалалар кўтарилди.
Президентимиз БМТ каби глобал ташкилот доирасида сўзга чиқиши орқали Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ва ташаббускор давлат сифатидаги обрўсини янада мустаҳкамлади. Хусусан, Оролбўйида амалга оширилаётган экологик ва инновацион ташаббусларни жаҳон ҳамжамиятига танитиш орқали мамлакатимиз экологик муаммоларни ечишда глобал ҳамкорликка очиқ эканини намойиш этди.
Бу иштирокнинг яна бир муҳим жиҳати — Ўзбекистоннинг халқаро экологик ташаббуслари глобал сиёсий кун тартибига киритилиши ва Оролбўйини иқлим технологиялари учун очиқ майдон сифатида намоён этиш имкониятидир.
Ташриф доирасида Оролбўйига доир ташаббусларнинг жаҳон ҳамжамияти эътиборида бўлиши.
Президентимиз БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессияси доирасида сўзга чиқар экан, Оролбўйида юз берган экологик фожиа ва унинг оқибатларини бартараф этиш йўлида амалга оширилаётган ташаббусларга алоҳида тўхталиб ўтди. Бу масала жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказига чиқиб, Орол денгизи муаммоси нафақат минтақавий, балки глобал экологик муаммо сифатида яна бир бор эътироф этилди.
Ўзбекистоннинг Оролбўйини барқарор ривожланиш ва инновация майдонига айлантириш ташаббуси халқаро ҳамкорлар томонидан қўллаб-қувватланди. Хусусан, яшил энергия, сув тежамкор технологиялар, экотуризм ва биологик хилма- хилликни тиклаш каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Шу тариқа, ташриф доирасида Оролбўйи масаласининг БМТ каби нуфузли минбарда кўтарилиши глобал ҳамкорликни кучайтириш, халқаро донорлар ва ташкилотларнинг эътиборини янада жалб қилиш учун муҳим сиёсий ва амалий пойдевор бўлиб хизмат қилди.
Оролбўйини глобал иқлим технологиялари майдонига айлантириш.
Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган муаммолар бутун дунё учун катта сабоқ бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боис, Ўзбекистон ушбу ҳудудда яшил энергия, сув тежамкор технологиялар, биологик хилма-хилликни тиклаш ва иқлим ўзгаришига мослашув соҳасидаги илғор тажрибаларни татбиқ этиш орқали Оролбўйини “глобал лаборатория”га айлантиришни мақсад қилган.
Бундай ёндашув нафақат минтақавий муаммоларни хал этиш, балки халқаро ҳамжамият учун самарали модел ишлаб чиқиш имконини беради. Оролбўйида амалга оширилаётган лойиҳалар кейинчалик иқлим ўзгариши оқибатларига дуч келаётган бошқа минтақаларда ҳам татбиқ қилиниши мумкин.
Президентимиз 2021 йил 18 май куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ташаббусини илгари сурган эди. Бу таклиф БМТ ва халқаро жамоатчилик томонидан қизғин қўллаб-қувватланди ва Ассамблея ялпи мажлисида барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Ушбу қарор Ўзбекистоннинг Орол муаммосини ҳал этиш ва хавф-хатарларни бартараф этишда изчил ва тўғри йўлдан бораётганини намоён этади.
Орол фожиаси ва унинг инсоният учун сабоқлари.
Орол денгизи фожиаси инсоният тарихидаги энг йирик экологик ҳалокатлардан бири сифатида бутун дунёга маълум. Бир пайтлар майдони бўйича дунёда тўртинчи катта кўл ҳисобланган Орол денгизи ярим аср давомида деярли тўлиқ қуриб кетди. Бу ҳолат минтақа иқлими, биологик хилма-хиллик, аҳоли саломатлиги ва иқтисодиётига улкан зарба берди.
Оролнинг қуриши инсон томонидан табиатга уйғунлашмаган тарзда аралашувнинг ёрқин намунасидир. Суғоришда сувдан ортиқча ва самарасиз фойдаланиш, ирригация тизимларининг носамарадорлиги ва режалаштиришдаги хатолар катта экологик офатга олиб келди.
Бу фожиа инсониятга табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш зарурлигини, сув таъминоти ва қишлоқ хўжалигини фақат барқарор технологиялар асосида ривожлантириш муҳимлигини англатди. Шу билан бирга, экологик хавфсизликни таъминлаш бутун дунё ҳамжиҳатлиги ва яқин ҳамкорлигини талаб этиши аниқ намоён бўлди.
Минтақада барқарор ривожланиш зарурияти.
Оролбўйи ҳудуди бугунги кунда Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё учун экологик, ижтимоий ва иқтисодий барқарорлик нуқтаи назаридан энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Табиий ресурсларнинг чекланганлиги, сув таъминотидаги муаммолар, чўлланиш жараёнлари ва аҳоли турмуш даражасининг пасайиши бу ҳудудда барқарор ривожланиш стратегиясини амалга оширишни долзарб қилиб қўймоқда.
Барқарор ривожланиш зарурияти бир қатор омиллар билан асосланади. Аввало, экологик хавфсизлик масаласи долзарбдир: чанг бўронлари, тупроқнинг деградацияси ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши аҳоли саломатлиги ва турмуш тарзига бевосита таҳдид солмоқда. Шунингдек, иқтисодий эхтиёжлар ҳам муҳим ўрин тутади, зеро аҳолининг асосий даромад манбаи бўлган қишлоқ хўжалигини сув тежамкор ва инновацион технологиялар асосида модернизация қилиш талаб этилади.
Ижтимоий барқарорликни таъминлаш учун эса янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва экологик миграция хавфини камайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар зарур. Бундан ташқари, Оролбўйидаги муаммолар минтақавий чегарадан чиқиб, глобал аҳамият касб этгани сабабли уларни ҳал этишда халқаро ҳамкорлик ва шерикликка таяниш шарт.
Оролбўйи халқаро инновация маркази ва ҳамкорлик майдони сифатидаги имкониятлари.
Кўпчиликка маълумки, Ўзбекистонда Орол денгизи қуришининг атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирига қарши курашиш борасида миллий миқёсда улкан ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан оқ Оролбўйи аҳолиси Ўзбекистон раҳбариятининг катта ёрдамини ҳис қилиб келмокда. Ўзбекистон ҳукумати Оролбўйи ахолисининг ижтимоий аҳволига доимий эътибор қаратиб келмоқда.
Шундай ижобий ишларнинг бири сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббус ва таклифлардан келиб чиқиб, Оролбўйи халқаро инновация марказинининг ташкил этилганлигини атаб ўтишимиз мумкин. Мазкур ташаббус Оролбўйида экологик инқироз оқибатларини юмшатиш масаласига ҳукуматимиз томонидан юксак даражада эътибор қаратилаётганини англатади.
Бугунги кунда Оролбўйи халқаро инновация маркази - экологик инқироздан жабр кўрган минтақада илмий, инновацион ва амалий лойихалар орқали барқарор тараққиётни таъминлашда муҳим ташкилот сифатида фаолият юритмоқда, жумладан, экология, сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги технологиялари, энергетика, иқлимга мослашиш, халқаро ҳамкорлик каби йўналишларда кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда.
Марказ фаолиятини такомиллаштириш ва Оролбўйида экологик, инновацион технологияларни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги
ПҚ-171-сон қарорига мувофиқ Оролбўйи халқаро инновация маркази Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг тасарруфига ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлдаги
ПҚ-5202-сон Қарорига мувофиқ, марказ қошида қиймати 12,4 млрд. сўмлик замонавий лаборатория, бизнес-акселератор ўқув маркази ва технопарк иморати 2024 йилда қуриб битказилди ҳамда фойдаланишга топширилди. Лаборатория ўсимликлар уруғлари генбанки билан жиҳозланган бўлиб, у минтақадаги биохилма-хилликни сақлаш, маҳаллий ва интродукция қилинган турларни муҳофаза қилиш ҳамда қишлоқ хўжалигида юқори самарадорликка эришишда муҳим илмий-инновацион платформа сифатида хизмат қилади.
Бугунги кунда мазкур объектда фаолиятни йўлга қўйиш, генбанкни уруғлар коллекцияси билан бойитиш, илмий изланишларни ташкил этиш ҳамда махаллий мутахассислар салохиятини ошириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббус нафақат мамлакатимизда, балки бутун Марказий Осиё миқёсида қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ўтган давр мобайнида Марказ илмий тадқиқотлар олиб бориш ва лойҳаларни амалга ошириш жараёнида қатор халқаро ва маҳаллий ташкилотлар, шунингдек илмий-тадқиқот институтлари билан самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Жумладан, 70 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида келишув ва меморандумлар имзоланиб, умумий қиймати 23,9 млрд. сўмлик 20 та илмий-амалий ва инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар муқобил яшил энергия, аквакультура, интенсив боғдорчилик, доривор ўсимликлар етиштириш, ресурс тежамкор технологиялар ва ижтимоий дастурларни ўз ичига қамраб олган.
Марказнинг фаолияти асосан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни йўлга қўйиш, ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш ва ривожлантиришга йўналтирилган. Айни пайтда у экотизимларни тиклаш, биохилма-хилликни сақлаш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашга қаратилган илмий-амалий ҳамда инновацион ташаббусларни етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширмоқда. Шулар жумласига БМТ Тараққиёт Дастури (UNDP), Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA, БАА), Синьцзян Экология ва география институти (Хитой), Германия халқаро хамкорлик жамияти (GIZ), Глобал яшил ўсиш института (GGGI), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва бошқа нуфузли ташкилотлар киради.
Нукус туманидаги “Саманбай” (24,3 га) ва Мўйноқ туманидаги “Мўйноқ” (106 га) илмий-ишлаб чиқариш участкалари Марказнинг асосий тажриба-синов базаси ҳисобланади. Ушбу майдонларда хорижий ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликда экспериментал тадқиқотлар ҳамда мониторинг ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, Марказ қошида халқаро ҳамкорлар билан ташкил этилган қўшма лабораториялар, шунингдек, ўзининг ин-витро, тупроқ, сув ва ўсимликлар биотехнологияси лабораториялари фаолият юритмоқда. Бу инфратузилмалар тажриба майдонларида амалга оширилаётган илмий изланишларни чуқурлаштириш ва уларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳар бири Оролбўйи учун узоқ муддатли ечимларни яраташга қаратилган. Инновацион ёндашув ва халқаро ҳамкорлик туфайли Оролбўйи халқаро инновация маркази босқичма-босқич Марказий Осиёда илмий тадқиқотлар, технологик ривожланиш ва барқарор ривожланиш учун асосий платформага айланиб бормоқда.
Оролбўйи халқаро инновация маркази ўзининг келгуси режаларида экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида инновацион экотехнологияларни, жумладан чўлланишга қарши воситалар ва ақлли қишлоқ хўжалиги ечимларини жорий этишни кўзда тутган.
Шу билан бирга, илмий-тадқоқот фаолиятини кучайтириш мақсадида замонавий лабораториялар, бизнес акселератор, ўқув маркази, технопарк, тажриба участкалари ва маълумотлар тахлили марказларини ташкил этиш режалаштирилган.
Марказ халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш орқали йирик қўшма лойихаларни амалга оширмоқчи. Шунинщек, фермерлар, тадбиркорлар, аҳоли, ёшлар ва аёллар учун инновацион ғояларни ривожлантириш, стартаплар яратиш ва касбий кўникмаларни оширишга қаратилган дастурлар марказ фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Хулоса
Оролбўйнни глобал иқлим технологиялари майдонига айлантириш ташаббусининг стратегик аҳамияти.
Оролбўйини глобал иқлим технологиялари майдонига айлантириш ташаббуси нафақат минтақавий, балки жаҳон миқёсида ҳам стратегик аҳамият касб этади. Унинг асосий моҳияти — экологик барқарорликни таъминлаш, сув ресурсларини тежаш, чўлланиш жараёнларини камайтириш ва биологик хилма-хилликни тиклашдир.
Шу билан бирга, қуёш ва шамол энергетикаси, замонавий ирригация ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали минтақада яшил иктисодиётни ривожлантиришга кенг йўл очилади. Бу ташаббус БМТ ва Глобал иқлим жамғармаси каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиради, махаллий ахоли учун янги иш ўринлари яратиб, фаровонликни оширади.
Энг мухими, Оролбўйи тажрибаси келажакда дунё миқёсида иқлим ўзгариши ва сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда самарали модел сифатида хизмат қилади.

Ўзбекистан Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори
Б.С.Хабибуллаев